Ўзбекистон Миллий архив фондлари бўйича онлайн йўл кўсратгич

Ушбу онлайн йўлкўрсаткич Инновацион ривожланиш агентлигининг илмий-тадқиқот ишлари бўйича давлат буюртмаси асосида Aл-442105887-сонли амалий лойиҳа асосида ишлаб чиқилган.

СССР КОНЧИЛАР КАСАБА УЮШМАСИНИНГ ЎРТА ОСИЁ ҚЎМИТАСИ

Фонд рақами:
R-1750
Сақлов бирлиги:
314
Даврий чегараси:
1927 - 1930

Ташкилот тарихи

.


Фонд шарҳи

Ўрта Осиё бюроси, Ўзбекистон ССР касаба уюшмалари кенгаши, кончилар иттифоқининг Марказий ва Ўрта Осиё қўмиталари йиғилишлари баённомалари, саноат йиғилишлари, нефть, олтингугурт, озокерит, туз, сульфат конларида кончиларининг конференциялари баённомалари, руда ва шахта қўмиталарининг ишлаб чиқариш режалари ва амалга ошириш бўйича дастурлари.

Давлат трестлари ва тоғ-кон корхоналарининг ишлаб чиқариш режалари, дастурлари ва техник ҳисоботлари; олтингугурт, туз, нефть, сульфат ва озокерит конларининг беш йиллик режалари (1928 – 1933). 

СССР Меҳнат халқ комиссарлигининг Ўрта Осиёда ваколатли вакилининг тариф келишувлари, жамоа шартномалари, тариф ва иқтисодий йиғилишлар баённомалари, баҳолаш  комиссиялари ва ҳакамлик судлари, меҳнатни муҳофаза қилиш, иш ҳақи, техника хавфсизлиги бўйича идоралараро йиғилишлар баённомалари; тоғ-кон корхоналари ва трестларида Бутунроссия касаба уюшмалари Марказий Кенгашининг Ўрта Осиё бюроси ва Ўзбекистон ССР касаба уюшмалари кенгашининг маданий комиссияларининг маданий-маърифий ишлар масалалари бўйича (таълим дастурлари, маданий тўгараклар, маданият муассасалари қурилиши ва иши бўйича) йиғилиш баённомалари.