Ўзбекистон Миллий архив фондлари бўйича онлайн йўл кўсратгич

Ушбу онлайн йўлкўрсаткич Инновацион ривожланиш агентлигининг илмий-тадқиқот ишлари бўйича давлат буюртмаси асосида Aл-442105887-сонли амалий лойиҳа асосида ишлаб чиқилган.

БУТУНИТТИФОҚ ТЎҚИМАЧИЛАР КАСАБА УЮШМАСИ МАРКАЗИЙ ҚЎМИТАСИНИНГ ЎРТА ОСИЁ БЮРОСИ

Фонд рақами:
R-766
Сақлов бирлиги:
267
Даврий чегараси:
1925 - 1931

Ташкилот тарихи

.


Фонд шарҳи

Бутуниттифоқ касаба уюшмалари Марказий Кенгашининг Ўрта Осиё бюроси, Тўқимачилар уюшмаси Марказий қўмитасининг Марказий Қўмитаси ва Ўрта Осиё бюроси президиуми,  Ўзбекистон ССР  тўқимачилар уюшмаси марказий кенгашиларининг мажлис баённомалари, корхоналар, завод комитетлари ишчиларининг ишлаб чиқариш дастурлари ва режасининг бажарилиши, социалистик мусобақалар ва зарбдор иш кунларининг ташкил этилиши ва ижтимоий-ммаиший масалалар бўйича ишчиларнинг ишлаб чиқариш мажлислари  баённомалари.  

СССР Меҳнат халқ комиссарлигининг Ўрта Осиёдаги ваколатхонаси ҳузуридаги ҳакамлик судлари,  зиддиятли можароларни ҳал этиш комиссиялар, иқтисодий-тариф йиғилишлари, завод ва корхоналарда меҳнат муҳофазаси, иш ҳаққи ишчи-хизматчиларнинг маиший шарт-шароитларини яхшилаш масалалари бўйича мажлис баённомалари; маданий-маърифий ишлар, маданий-маърифий муассасалар қурилиши бўйича ҳисоботлар ва ёзишмалар; касаба уюшма ташкилотларининг кадрлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш ҳамда завод-фабрикаларда устоз- шогирдлик мактабларини ташкил этиш бўйича кўрсатмалари.