.
Бутуниттифоқ касаба уюшмалари Марказий Кенгашининг Туркбюроси ва Ўрта Осиё бюроси, Марказий қўмита ва Ўрта Осиё бюроси, қишлоқ ва ўрмон хўжалиги ходимлари касаба уюшмасининг вилоят ва туман қурултойлари мажлислари баённомалари.
Қишлоқ хўжалигини қайта тиклаш, совет хўжаликлари (совхоз), трактор станциялари, трактор колонналари, экин экиш мавсуми, совхозларда ҳосилни тарқатиш, ишлаб чиқариш режалари ва дастурларини бажариш, зарбдор иш кунларини ташкил этиш ва социалистик мусобақалар бўйича ҳисоботлар ва маъруза ҳисоботлар; тариф шартномалари, жамоа шартномалар ҳамда иқтисодий тариф бўйича йиғилишлари, баҳсли вазиятларни хал этиш комиссияларининг қарорлари ва мажлис баённомалари.
Саводхонликни ошириш, маҳаллий аҳоли вакиллари учун профессионал таълим ва мактабларни ташкил этиш ҳақида; клублар, қизил бурчаклар, оталиқққа олиш ишлари, кадрлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш бўйича ахборот ва ёзишмалар.