Ўзбекистон Миллий архив фондлари бўйича онлайн йўл кўсратгич

Ушбу онлайн йўлкўрсаткич Инновацион ривожланиш агентлигининг илмий-тадқиқот ишлари бўйича давлат буюртмаси асосида Aл-442105887-сонли амалий лойиҳа асосида ишлаб чиқилган.

СССР СОВЕТ ПАХТАЧИЛИК ХЎЖАЛИКЛАРИ ВА МАШИНА-ТРАКТОР СТАНЦИЯЛАРИ ИШЧИЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ МАРКАЗИЙ ҚЎМИТАСИ

Фонд рақами:
R-1610
Сақлов бирлиги:
661
Даврий чегараси:
1934 - 1947

Ташкилот тарихи

Бутуниттифоқ касаба уюшмалари Марказий Кенгашининг 6 йил 1934 октябрдаги IV Пленуми қарори асосида ташкил этилиб, 1948 йил 16 ноябрь куни тугатилган.


Фонд шарҳи

Президиум

 (1934 – 1947)

Пахта давлат хўжаликлари ва машина-трактор станциялари касаба уюшмаси Марказий Қўмитаси президиуми мажлислари баённомалари, Марказий қўмита қурултойлари ва пленумларининг стенографик ҳисоботлари, пахта давлат хўжаликлари ва машина-трактор станциялари ишчилари касаба уюшмаси Марказий Қўмитасининг фаолияти бўйича маъруза ва ҳисоботлар.

 


Умумий бўлим 

(1934 – 1947)

 Ўзбекистон ССР  Дон ва чорвачилик хўжаликлари халқ комиссарлиги йиғилишлари буйруқлари ва баённомалари, пахта давлат хўжаликлари ва машина- трактор станциялари ишчилари касаба уюшмаси Марказий Қўмитаси аппаратининг иш режалари ва кўрсатмалари.


Ташкилий ва ўқув бўлими

(1934 – 1947)

Касаба уюшмалари Бутуниттифоқ Марказий Кенгашининг касаба уюшма органларига сайлов ўтказиш ва касб-ҳунар гувоҳнома билетларин алмаштириш тўғрисидаги қарорлари; касаба уюшмалари ташкилотлари, ишчи қўмиталарининг иш режалари, умумий йиғилишлар баённомалари ва касаба уюшмаларининг қуйи органларидаги иш жараёнлари тўғрисида ҳисоботлар; Қуйи касаба уюшмалари ташкилотларида сайлов компанияларини ўтказиш бўйича Марказий қўмита инструкторларнинг ҳисоботлари; социалистик мусобақалар ва зарбдор иш кунларини ташкил этиш ва мукофотланганларнинг рўйхатлари тўғрисида пахтачилик совхозлари билан ёзишмалар ва маълумотлар.


Маданият бўлими 

(1934 – 1947)

Пахтачилик совхозларида маданий тадбирлар, спорт ишларини ўтказиш, сиёсий оммавий ишларни такомиллаштириш бўйича касаба уюшмалари Бутуниттифоқ Марказий Кенгашининг қарорлари, тезкор хатлари ва кўрсатмалари. Жамоатчи-инспекторлар ва касаба уюшмалари клублари курслари тўғрисидаги Низом, маданият бўлими инструкторларининг қуйи касаба уюшмалари ташкилотларидаги  маданий ишларни оилб борилишини ўрганиш, жисмоний тарбия, туризм, алпинизм, баъдий ҳаваскорлар, клублар ва кутубхоналарнинг иш фаолияти тўғрисидаги маълумотлар.



Иш ҳақи ва меҳнат бўлими

 (1934 – 1947)

Совхозлар ва машина-трактор станцияларида иш ҳақи меъёрлари бўйича касаба уюшмалари Бутуниттифоқ Марказий Кенгашининг қарор ва кўрсатмалари; трактор бригадалари ва тракторчи аёлларнинг социалистик мусобақаси, совхозларнинг Бутуниттифоқ Социалистик мусобақаси бўйича мажбуриятларининг бажарилиши, ишлаб чиқариш соҳаларининг хусусиятлари ва зарбдор иш кунларида ишловчилар рўйхатлари, илғор пахта етиштирувчиларининг социалистик мусобақалар бўйича хатлари.



Меҳнат муҳофазаси бўлими 

(1934 – 1947)

Бутуниттифоқ касаба уюшмалари Марказий Кенгаши ва пахта совхозлари ишчилари касаба уюшмаси Марказий Қўмитаси ва машина-трактор станциясининг меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги бўйича қарорлари, бахтсиз ходисалар бўйича маълумотнома ҳисоботлар, меҳнат муҳофазаси бўлимининг ҳисоботлари.


Ижтимоий суғурта бўлими

 (1934 – 1947)

Бутуниттифоқ касаба уюшмалари Марказий Кенгашининг дам олиш уйлари ва санаториялар билан таъминлаш ишларини ташкил этиш ва такомиллаштириш бўйича тезкор хатлари ва кўрсатмалар; қуйи касаба уюшмалари ташкилотларнинг ижтимоий суғурта фондларидан фойдаланиш бўйича мажлис баённомалари ва ҳисоботлари.


Уй-жой ва маиший бўлим

 (1934 – 1947)

Касаба уюшмалари Бутуниттифоқ Марказий Кенгашининг қарорлари ва уй-жой қурилиши бўйича иш режалари, совхозларлардаги болалар боғчалари ва уй-жой хизмати ишларини ўрганиш далолатномалари, ҳарбийларнинг оилаларини ўрганиш тўғрисидаги маълумотлар (1942).


Статистика бошқармаси 

(1938 – 1947)

Раҳбар ходимлар сони ва таркиби бўйича статистик ҳисоботлар, иш унумдорлигини оширган ишчиларнинг рўйхатлари, ихтиролар ва иш жараёнини такомиллаштириш таклифларини ҳисобга олиш бўйича ҳисобот карточкалари.