Ўзбекистон Миллий архив фондлари бўйича онлайн йўл кўсратгич

Ушбу онлайн йўлкўрсаткич Инновацион ривожланиш агентлигининг илмий-тадқиқот ишлари бўйича давлат буюртмаси асосида Aл-442105887-сонли амалий лойиҳа асосида ишлаб чиқилган.

ЎРТА ОСИЁ ТЕМИР ЙЎЛЧИЛАР КАСАБА УЮШМАСИ МАРКАЗИЙ ҚЎМИТАСИ

Фонд рақами:
R1604
Сақлов бирлиги:
879
Даврий чегараси:
1934 - 1948

Ташкилот тарихи

1934 йил ноябр ойида Бутуниттифоқ касаба уюшмалари Марказий Кенгашининг қарори билан ташкил этилган. Бутуниттифоқ касаба уюшмалари Марказий Кенгашининг 1918 йил 13 октябрдаги қарори билан тугатилди.


Фонд шарҳи

Алоқа йўллари халқ комиссарлиги ва касаба уюшмалари Бутуниттифоқ Марказий Кенгашининг буйруқлари. Ўрта Осиё темир йўллари касаба уюшмаси Марказий қўмитасининг конгресслари ва пленумлари, Ўрта Осиё темир йўллари касаба уюшмаси Марказий қўмитаси ва Ўрта Осиё, Туркистон-Сибир, Оренбург ва Самара-Златоуст темир йўллари касаба уюшма ташкилотлари президиумининг йиғилишлари баённомалари. Касаба уюшмалари Бутуниттифоқ Марказий Кенгашининг бошланғич касаба уюшма ташкилотларига ёрдам бериш, касаба уюшмасига аъзоларни жалб қилиш, касаба уюшмалари курсларини ташкил этиш, социалистик мусобақа ва меҳнат унумдорлигини ошириш бўйича ёзишмалари. Социалистик мусобақа натижалари бўйича маъруза ва ҳисоботлар.

Касаба уюшмалари Бутуниттифоқ Марказий Кенгашининг, ишчилар учун ижтимоий суғурта ва маиший хизмат кўрсатиш, Иккинчи жаҳон уруши ва меҳнат ногиронларини ишга жойлаштириш, маҳаллий ва фабрика қўмиталарида ижтимоий суғурта бўлимларининг иш фаолияти ва пионер лагерларида тарбия ишлари, соғломлаштириш компаниялари, тиббиёт муассасалари, санаториялар, дам олиш уйлари, болалар боғчалари ва ясли боғчаларининг ҳолати бўйича қарорлари ва тезкор хатлари.

Меҳнат унумдорлигини ошириш ва зарбдор иш кунларини ташкил этиш ва кривоносов ҳаракатини (стаханов ҳаракатининг давоми) ривожлантириш, ишлаб чиқариш меъёрлари, рағбатлантирувчи ва юқори ойлик маошлар тўлаш ҳақида, иш жараёнларини такомиллаштириш ва ихтиролар тўғрисида Бутуниттифоқ касаба уюшмалари Марказий Кенгашининг қарорлари.

Бутуниттифоқ касаба уюшмалари Марказий Кенгашининг меҳнатни муҳофаза қилиш ва техника хавфсизлиги бўйича йўриқномалари ва кўрсатмалари, меҳнатни муҳофаза қилиш инспекторларининг фаолияти тўғрисида маъруза ва ҳисоботлар, меҳнатни муҳофаза қилишга ажратилган маблағлар,  темир йўллардаги жароҳат олиш ва бахтсиз ҳодисалар тўғрисидаги маълумотлар.  

Ўрта Осиё темир йўллари касаба уюшмаси Марказий Қўмитаси президиумининг ишчиларга маданий хизмат кўрсатиш бўйича фармонлари, клублар, кутубхоналар, қизил бурчаклар, маданият марказлари, радио марказлари, кўнгиллилар жамиятлари, кино уйлари, саводхонликни ошириш мактабларини ташкил этиш ишлари бўйича иш режалар, маърузалар, ҳисоботлар ва ёзишмалар. 

СССР Олий Кенгаши ва ишчи депутатларининг маҳаллий Кенгашлари сайловларида касаба уюшма ташкилотларининг иштироки тўғрисида маълумот ва ёзишмалар. Ўрта Осиё темир йўллари ташкилотларида оммавий тарғибот ишлари ва спорт мусобақалари ташкил этиш ҳақида маълумотлар ва ёзишмалар.

Касаба уюшмалари Бутуниттифоқ Марказий Кенгашининг уй-жой қурилиши тўғрисдага қарорлари,  уй-жой қурилиши иш режалари ва маиший объектларнинг аҳволи тўғрисидаги ҳисоботлари (1947 – 1948).