Ўзбекистон Миллий архив фондлари бўйича онлайн йўл кўсратгич

Ушбу онлайн йўлкўрсаткич Инновацион ривожланиш агентлигининг илмий-тадқиқот ишлари бўйича давлат буюртмаси асосида Aл-442105887-сонли амалий лойиҳа асосида ишлаб чиқилган.

СССР БОҒДОРЧИЛИК ВА УЗУМЧИЛИК ХЎЖАЛИКЛАРИ ИШЧИЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ ЎРТА ОСИЁ ҚЎМИТАСИ

Фонд рақами:
R-1741
Сақлов бирлиги:
424
Даврий чегараси:
1941 - 1948

Ташкилот тарихи

Ушбу ташкилот 1941 йилда тугатилган Ўзбекистон Республикаси боғдорчилик ва узумчилик давлат хўжаликлари ишчилари уюшмаси негизида ташкил этилган. СССР озиқ-овқат саноати ишчилари касаба уюшмасининг 1949 йил 30 мартдаги 1-Конгресси қарори асосида тугатилган.


Фонд шарҳи

Бутуниттифоқ Кенгаши президиуми ва боғдорчилик ва узумчилик хўжаликлари ишчилари касаба уюшмаси Ўрта Осиё қўмитаси пленумлари қарорлари мажлисларининг ва баённомалари; конференцияларнинг стенографик ҳисоботлари, қуйи касаба ташкилотлар фаолияти тўғрисида ҳисоботлар.

Совхозлар ўртасидаги социалистик мусобақалар натижалари, касаба уюшмалари бюджетининг бажарилиши, меҳнатни муҳофаза қилиш ва техника ҳавфсизлиги, ишчилар ва ходимларга маиший хизмат кўрсатиш, маданий ва оммавий тарғибот ишлари тўғрисида ҳисоботлар; социалистик мусобақалар, иш жараёнини такомиллаштириш ва ихтиролар ҳақидаги ёзишмалар, Ўрта Осиёда боғдорчилик давлат хўжаликларида ишлайдиган касаба уюшма аъзолари сони тўғрисида маълумотлар.