1934 йилда СССР спиртли ичимликлар ва вино саноати ходимлари касаба уюшмасининг Ўзбекистон ССР бўйича ваколатли Марказий Қўмитаси ташкил этилди. 1937 йилда Ўзбекистон ССР спиртли ичимликлар ва вино саноати ишчилари Марказий Кенгашига айлантирилиб, кейинчалик Ўзбекистон ССР спиртли ичимликлар саноати ишчилари уюшмаси Қўмитаси деб номланган. 1939 йил 15 октябрда СССР спиртли ичимликлар ва вино саноати ишчилари касаба уюшмасининг Ўрта Осиё қўмитасига айлантирилган. Бутуниттифоқ касаба уюшмалари Марказий Кенгашининг 1941 йил 14 февралдаги қарори билан тугатилган.
Ўзбекистон ССР ХКС, Ўзбекистон ССР Маҳаллий саноат халқ комиссарлиги, Бутуниттифоқ касаба уюшмалари Марказий Кенгашининг Ўрта Осиё бюроси, СССР спиртли ичимликлар ва вино саноати ишчилар касаба уюшмасининг Марказий ва Ўрта Осиё қўмиталарининг қарорлари, буйруқлари, тезкор хатлари ва йиғилишларининг баённомалари; ишлаб чиқариш йиғилишлари ва техник конференциялар, заводларнинг ишлаб чиқариш режалари ва дастурлари; мажлисларининг қарорлари, буйруқлари, тезкор хатлари ва йиғилишларининг баённомалари; корхоналарнинг ишлаб чиқариш режалари; Ўзбекистон ССР спиртли ичимликлар ва вино саноати ходимлари касаба уюшмаси Марказий Қўмитаси ва Марказий ҳайъатининг иш режалари ва ҳисоботлари; баҳс мунозарали ҳолатларни баҳолаш комиссиялар йиғилишларининг маърузалари, ҳисоботлари, техник ҳолатлар бўйича далолатномалар, меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича кўрсатмалар, техника хавфсизлиги ва ойлик маошлар ҳақида, Ўзбекистон ва бошқа Ўрта Осиё республикаларининг вино саноати заводларида ишлаб чиқариш режаларини бажарилиши бўйича ҳисоботлари.