Ўзбекистон ССР касаба уюшмалари кенгаши ташкилий бюросининг биринчи йиғилиши 1924 йил 3 декабрда бўлиб ўтган; Ўзбекистон ССР касаба уюшмалари кенгаши 1925 йил 21-26 март кунлари Ўзбекистон касаба уюшмаларининг 1-қурултойи томонидан сайланган; касаба уюшмалари Бутуниттифоқ Марказий Кенгаши президиумининг 1937 йил 21 майдаги қарори билан тугатилган.
Конгресслар ва конференциялар
(1925 – 1937)
Ўзбекистон касаба уюшмаларининг биринчи (1925), иккинчи (1926) ва учинчи (1928) қурултойлари, республика илғор ишчилар йиғилишининг (1931) стенографик ҳисоботлари, касаба уюшмаларининг республика вилоят, шаҳар ва туман қурултойлари ва конференциялари мажлислари қарорлари ва баённомалари.
Ташкилий ва ўқув бўлими
(1924 – 1937)
Бутуниттифоқ касаба уюшмалари Марказий Кенгашининг Ўрта Осиё бюроси, Ўзбекистон ССР касаба уюшмалари Кенгаши, Касаба уюшмаларининг Марказий бошқарув ва Марказий комитетлари, туман ва вилоят касаба уюшмалари бюролари, касаба уюшмалари кенгашлари президиуми ва пленумлари мажлислари қарорлари ва баённомалари; Бутуниттифоқ касаба уюшмалари Марказий Кенгаши Ўрта Осиё бюроси ва Ўзбекистон ССР касаба уюшмалари Кенгаши касаба уюшма ташкилотларини колхозлар ва совхозларда баҳорги экин мавсумига таёргарлик бўйича кўрсатмалар ва маълумотлар, касаба уюшмалари марказий бошқаруви ва марказий комитетларининг ишлари бўйича маърузалари ва ҳисоботлари; Ўзбекистонда ёғочсозлик Иттифоқи тарихига оид тарихий лавҳа (1928).
Тариф ва иқтисодий бўлим
(1926 – 1931)
Ишлаб чиқариш ва иш ҳақи бўлими
(1932 – 1935)
Иқтисодий-тарифлар мажлислари, Ўзбекистон ССР Меҳнат халқ комиссарлигининг баҳсли вазиятларни баҳолаш комиссиясининг иш ҳақи, иш меъёрлари, техника ҳавфсизлиги бўйича қарорлари ва баённомалари; жамоа шартномалари, тариф келишувлари, меҳнат инструкторларининг маърузалари ва ҳисоботлари; меҳнат бозори ва корхоналарни текшириш далолатномалари; корхоналарда ўтказилган текширувлар ҳисоботлари; меҳнат унумдорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар режалари, социалистик мусобақалар ҳақидаги маърузалар ва ҳисоботлар, иш жараёнини такомиллаштириш ва ихтиролар тўғрисидаги ёзишмалар.
Ижтимоий ҳаёт ва таъминот бўлими
(1932 – 1935)
Ўзбекистон ССР касаба уюшмалари Кенгаши қошидаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини заҳиралаш қўмитаси ва ишчилар таъминоти бўлими қарорлари ва мажлислари баённомалари; умумий овқатланиш тармоғини ўзгартириш, ишчи ва хизматчиларга қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва ёқилғи етказиб берилиши, истеъмолчилар кооперациялари ҳақидаги ҳисобот маърузалар ва режалар; кооперативлар ва ошхоналарни текширилиши ҳақидаги далолатномалар ва ҳисобот маърузалар.
Маданият бўлими
(1928 – 1936)
Саводхонликни ошириш, умум таълим мактабларининг аҳволи, кутубхоналар, клублар, қизил бурчаклар ҳолати, жисмоний тарбия ва оталиққа олиш ишлари бўйича кўрсатмалар ва маърузалар ва ҳисоботлар; жисмоний тарбия бюросининг қарорлари ва йиғилишлари баённомалари, касаба уюшмаларининг жисмоний тарбия бўйича республика конференцияси баённомалари; жисмоний тарбия бўйича кадрлар ҳақида маълумотлар ҳамда уларни тайёрлаш ўқув режалари ва дастурлари.
Статистика Бошқармаси
(1926 – 1937)
Касаба уюшмалари фаоллари, кутубхоналар ва ишчилар клублари фаолияти, саводхонлик ҳақидаги статитсик маълумотлар; илғор ишчилар ва социалистик мусобақалар бўйича ишлаб чиқариш йиғилишлари ва конференцияларнинг статистик ҳисоботлари.