Ўзбекистон Миллий архив фондлари бўйича онлайн йўл кўсратгич

Ушбу онлайн йўлкўрсаткич Инновацион ривожланиш агентлигининг илмий-тадқиқот ишлари бўйича давлат буюртмаси асосида Aл-442105887-сонли амалий лойиҳа асосида ишлаб чиқилган.

ЎЗБЕКИСТОН ССР ЎРМОН ХЎЖАЛИГИ, ҚОҒОЗ ВА ЁҒОЧНИ ҚАЙТА ИШЛАШ САНОАТИ ХОДИМЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ РЕСПУБЛИКА ҚЎМИТАСИ

Фонд рақами:
R-2126
Сақлов бирлиги:
153
Даврий чегараси:
1953 - 1957

Ташкилот тарихи

Ўрмон ва қоғоз саноати ходимлари касаба уюшмаси Марказий қўмитасининг 1953 йил 23 апрелдаги биринчи пленуми қарори асосида 1953 йил 15 май куни Тошкентда Ўзбекистон ССР  ўрмон ва қоғоз саноати ходимлари касаба уюшмаси қўмитасининг ташкилий бюроси ташкил этилган.

Республика қўмитаси президиуми аъзолари 1953 йил 30 сентябрда йиғилган касаба уюшмасининг биринчи республика конференциясида сайланган.

1956 йил 24 августдан бошлаб министрликлар қайта ташкил этилиши муносабати билан  Ўзбекистон ССР  ўрмон хўжалиги, қоғоз ва ёғочсозлик саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика Қўмитаси деб номланган. 1957 йил 1 октябрда тугатилган.



Фонд шарҳи

Бутуниттифоқ касаба уюшмалари Марказий Кенгаши президиуми ва котибияти, СССР ўрмон хўжалиги, қоғоз ва ёғочни қайта ишлаш саноати министрлиги, ўрмон хўжалиги, қоғоз ва ёғочни қайта ишлаш саноати ходимлари касаба уюшмаси Марказий қўмитаси президиуми, Ўзбекистон ССР касаба уюшмалари кенгаши ва Республика қўмитаси,  Ўзбекистон ССР  ўрмон хўжалиги, қоғоз ва ёғочсозлик саноати ходимлари касаба уюшмасининг буйруқлари, қарорлари ва махсус хатлари.

Қўмита ташкилий бюроси, президиуми ва пленумлари йиғилишлари баённомалари; ўрмон, қоғоз ва ёғочни қайта ишлаш саноати корхоналари жамоаларининг ишлаб чиқариш  йиғилишларлари.

Профессионал кадрлар тайёрлаш дастурлари; завод ва фабрика  касаба уюшмалари қўмиталари раислари билан иш тажрибасини алмашиш, ишлаб чиқариш режалари бўйича ўтказилган семинарлар, режалар ва дастурлар. 

Ишчилар қўмитаси бирлашмаси, ўрмон, қоғоз ва ёғочни қайта ишлаш саноати корхоналари завод қўмиталари ва маҳаллий қўмиталарининг касаба бюджет ижроси тўғрисидаги ҳисоботлари; жамоа шартномаларининг бажарилиши тўғрисида маълумот; ихтироларни амалга ошириш, техник такомиллаштириш бўйича таклифларни амалга ошириш бўйича ҳисоботлар.

Ўрмон, қоғоз ва ёғочсозлик саноати корхоналарининг социалистик мажбуриятлари; ўрмон хўжалиги корхоналари, ўрмонларни муҳофаза қилиш станциялари ва ўрмон ҳайвонларни сақловхоналарининг Бутуниттифоқ Социалистик мусобақасида қатнашиш шартлари; ўрмон хўжалиги, қоғоз ва ёғочни қайта ишлаш саноати корхоналарининг етакчи мухахассислари ва бригадаларининг социалистик мусобақадаги асосий кўрсаткичлари ва натижалари.