Ўзбекистон Миллий архив фондлари бўйича онлайн йўл кўсратгич

Ушбу онлайн йўлкўрсаткич Инновацион ривожланиш агентлигининг илмий-тадқиқот ишлари бўйича давлат буюртмаси асосида Aл-442105887-сонли амалий лойиҳа асосида ишлаб чиқилган.

Ўзбекистон ССР

ЎЗБЕКИСТОН ССР МАДАНИЯТ МИНИСТРЛИГИНИНГ САНЪАТ ИШЛАРИ БЎЙИЧА БОШ БОШҚАРМАСИ

Фонд рақами:
R-2087
Сақлов бирлиги:
838
Даврий чегараси:
1936 - 1954

Ташкилот тарихи

Ўзбекистон ССР  ХКСнинг 1936 йил 28 мартдаги қарори асосида унинг қошида санъат ишлари бўлими ташкил этилган. 1953 йил июнь ойида  Ўзбекистон ССР  Маданият министрлигининг санъат бўйича Бош бошқармасига айлантирилган. СССР ва Ўзбекистон ССР Маданият министрларининг буйруғи билан 1955 йил 1 январда Санъат бош бошқармаси тугатилган.


Фонд шарҳи

Ўзбекистон ССР  Министрлар Совети қошидаги санъат Қўмитаси, СССР Маданият министрлиги,  Ўзбекистон ССР  Коммунистик партияси Марказий Қўмитаси ва Ўзбекистон ССР  Министрлар Совети, Ўзбекистон ССР Маданият министрлиги ва Санъат бош бошқармасининг ҳамда Ўзбекистон ССР Маданият министрлиги қарорлари, буйруқлари ва фармойишлари;  Ўзбекистон ССР Маданият министрлиги, Санъат бош бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари тўғрисидаги Низом.

Санъат бош бошқармаси ва унинг тасарруфидаги муассасаларнинг йиллик режалари; етти йиллик мусиқа мактаблари дастурлари; Ўзбекистон Давлат Филармония, Ўзбекистон Давлат эстрадаси, республика театр, кинотеатрларининг репертуар режалари ва дастурлари,; Республика санъат бош бошқармаси, вилоят бошқармалари, тасарруфидаги таълим муассасалари ва театрларининг йиллик ҳисоботлари.

Бошқарув мажлис баённомалари, бўлим бошлиғи билан учрашув ва мажлислар, аттестация комиссияси мажлислари, республика театрлари опералари ва спектаклларини қабул қилиш ва муҳокама қилиш комиссияси мажлислари, театрларнинг ишлаб чиқариш мажлислари; театрлар ишини такомиллаштириш, кадрлар тайёрлаш режалари, дастурлари ҳамда спектакллар тузиш бўйича  Ўзбекистон ССР  Министрлар Совети билан ёзишмалар.