Ўзбекистон Миллий архив фондлари бўйича онлайн йўл кўсратгич

Ушбу онлайн йўлкўрсаткич Инновацион ривожланиш агентлигининг илмий-тадқиқот ишлари бўйича давлат буюртмаси асосида Aл-442105887-сонли амалий лойиҳа асосида ишлаб чиқилган.

Ўзбекистон ССР

"ЛИРА" МУСИҚИЙ КОМЕДИЯ, САТИРА ВА ДРАМА САЪНАТКОРЛАРИНИНГ МЕҲНАТ ЖАМОАСИ

Фонд рақами:
R-417
Сақлов бирлиги:
26
Даврий чегараси:
1924 - 1930

Ташкилот тарихи

1924 йил июлда Е. A. Кравченко раҳбарлигида артистлар жамоаси тузилган. Раскатов раҳбарлигидаги мусиқий комедия жамоаси 1927 йил 30 мартда Қозон санъат ходимларини жалб этиш воситачилик бюроси томонидан қайта ташкил этилган. 1928 – 1929 йилларда Термиз, Бухоро, Чоржўй, Тошкент, Фарғона, Андижон, Олма-ота, Қизил Ўрда, Шимкент, Фрунзе шаҳарларида гастрол сафарларида бўлган.

1930 йил 1 октябрда Ўрта Осиё санъат ишчиларини жалб этиш бўлими томонидан Тошкентда рўйхатга олиниб, жамоа асосий иш фаолиятини (иш жойи) Чимкент шаҳрида олиб борган. 

1931 йил 16 январда Ўрта Осиё санъат ишчиларини жалб этиш бўлимининг  буйруғига кўра,  Чимкент давлат санъат бошқармаси таркибига ўтгказилган.



Фонд шарҳи

Бадиий ишчиларни ёллаш бўйича воситачилик бюроларининг Марказий ва маҳаллий идораларининг кўрсатмалари; буйруқлар, коллектив кенгаш йиғилишлари баённомалари ва унинг фаолияти тўғрисида ҳисоботлар, жамоанинг репертуар режалари; бадиий ишчиларни ёллаш бўйича воситачилик бюроси идоралари ва театр директорлари билан репертуар ҳақида ёзишмалар.