"Фан" ихтиёрий спорт жамиятининг 1949 йил 3 апрелдаги 3-умумиттифоқ конференцияси қарори асосида ташкил этилган. Жамиятда оммавий ташкилий ишларни амалга ошириш, илмий муассасалар ходимлари ва мактаб ўқувчилари ўртасида жисмоний тарбия ва спортни жорий этиш, спорт мусобақалари, спортакиадалар ташкил этиш, ўқитувчиларни тайёрлаш курслари, семинарлар, спорт клублари ташкил этиш ва спорт соҳасида тадбирларни амалга ошириш мақсадида ташкил этилган.
Бутуниттифоқ касаба уюшмалари Марказий Кенгашининг 1955 йил 18 апрелдаги қарори билан тугатилди.
СССР Олий таълим министрлиги, касаба уюшмалари Бутуниттифоқ Марказий Кенгаши президиуми, Бутуниттифоқ жисмоний тарбия ва спорт қўмитасининг, оммавий спорт тадбирлари тўғрисидаги буйруқлари, "Фан" ихтиёрий спорт жамияти Марказий ва Ўзбекистон Кенгаши, шаҳар жисмоний тарбия ва спорт комитетлари буйруқлари, "Фан" ихтиёрий спорт жамияти ва шаҳар спорт жамиятлари Ўзбекистон Кенгаши президиуми, пленумлари ва конференциялари мажлисларининг баённомалари ва стенографик ҳисоботлари.
"Фан" ихтиёрий спорт жамиятининг спорт жамоаларида спорт, жисмоний тарбия ишлари бўйича иш режалари ва ҳисоботлари.