Ўзбекистон ССР Инқилобий қўмитасининг 1924 йил 26 ноябрдаги қарорига кўра ташкил этилган.
Қонунчилик тўплами (1926), Никоҳ, оила тўғрисидаги қонунлар, кодификация комиссиясининнг мажлис баённомалари ва қонунлар лойиҳалари; қонунчилик таклифлари, суд ишлари, прокурорлик назорати, суд ишлари бўйича буйруқлар, ЎзССР Адлия комиссарлиги ҳайъатининг мажлис баённомалари ва циркулярлари; Ўзбекистон ССР суд ходимларининг I (1928) ва II (1929) қурултойлари баённомалари, округ судлари пленумлари ва суд ходимлари йиғилишларининг баённомалари; халқ маслаҳатчилари сайлови тўғрисидаги материаллар (1926, 1929); Адлия халқ комиссарлиги, прокуратура, округ ва халқ судлари фаолиятига оид статистик маълумотлар ва ёзишмалар, прокуратура, туман ва халқ судлари фаолияти тўғрисидаги ҳисоботлар, статистик маълумотлар ва ёзишмалар.