Туркистон АССР ички ишлар Халқ комиссарлиги ҳузуридаги совет ва жамоат муассасалари касаба уюшмаси №39-сонли Маҳаллий Қўмитаси 1920 йил Тошкент шаҳрида ташкил этилган. 1924 йил октябрь ойида тугатилган.
Туркистон АССР ички ишлар Халқ комиссарлиги буйруқлари, Туркистон АССР ички ишлар Халқ комиссарлиги ходимлари умумий йиғилиши ва бошланғич ташкилоти мажлислари баённомалари, Бутуниттифоқ Касаба уюшмасининг Марказий Кенгаши Туркистон бюроси қарорлари, Туркистон АССР ички ишлар Халқ комиссарлиги фаолияти тўғрисида ҳисоботлар, совет ишчилари касаба уюшмаси шаҳар анжумани мажлислари баённомалари, совет ва савдо хизматлари касаба уюшмаси Марказий Президиуми циркулярлари, болаларга ёрдам жамияти аъзолари рўйхатлари ва бошқалар.