Совет ва савдо хитматчилари касаба уюшмаси маҳаллий қўмиталари ташкил этилган санаси маълум эмас. 1924 йил 1 декабрда мазкур қўмита тугатилган.
Мазкур фондга қуйидаги қўмиталар киритилган: а) Туркистон АССР молия Халқ Комиссарлиги ҳузуридаги совет ва савдо хизматчилари касаба уюшмаси 21-сон маҳаллий қўмитаси; б) Туркистон АССР молия Халқ Комиссарлиги ҳузуридаги совет ва савдо хизматчилари касаба уюшмаси 2-сон маҳаллий қўмитаси; в) Туркистон АССР меҳнат Халқ Комиссарлиги ва Бутуниттифоқ Касаба уюшмасининг Марказий Кенгаши Туркистон бюроси ҳузуридаги совет ва савдо хизматчилари касаба уюшмаси 12-сон маҳаллий қўмитаси.
Туркистон АССР меҳнат Халқ Комиссарлиги қарори, маҳаллий қўмита ва 12- сон жамоа умумий мажлислари баённомалари ва баённомалардан кўчирмалар, 21-қўмита шахсий таркиби, совет ишчилари касаба уюшмаси буйруқлари, умумий йиғилишлар баённомалари, циркулярлари ва бошқалар.