Ўзбекистон Миллий архив фондлари бўйича онлайн йўл кўсратгич

Ушбу онлайн йўлкўрсаткич Инновацион ривожланиш агентлигининг илмий-тадқиқот ишлари бўйича давлат буюртмаси асосида Aл-442105887-сонли амалий лойиҳа асосида ишлаб чиқилган.

ТУРКИСТОН АВТОНОМ СОВЕТ СОЦИАЛИСТИК РЕСПУБЛИКАСИ ЕР ВА ЎРМОН ХОДИМЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ ИШЧИ ҚЎМИТАЛАРИ

Фонд рақами:
P-465
Сақлов бирлиги:
69
Даврий чегараси:
1917 - 1924

Ташкилот тарихи

Туркистон Автоном Совет Социалистик Республикаси ер ва ўрмон ходимлари касаба уюшмаси ишчи Қўмиталари 1917 йил 23 ноябрда Тошкент шаҳрида ташкил этилган. Мазкур ташкилот 1924 йил 24 декабрда тугатилган.

Мазкур фонд умумлашган фонд ҳисобланади.Унга қуйидаги ишчи қўмиталар киритилган: а) Туркистон Автоном Совет Социалистик Республикаси Ер ишлари Халқ Комиссарлиги ҳузуридаги №1-сон жамоанинг ер ва ўрмон ходимлари касаба уюшмаси ишчи Қўмитаси; б) Туркистон Автоном Совет Социалистик Республикаси Ер ишлари Халқ Комиссарлиги ҳузуридаги №2-сон жамоанинг ер ва ўрмон ходимлари касаба уюшмаси ишчи Қўмитаси; в) Туркистон Автоном Совет Социалистик Республикаси Ер ишлари Халқ Комиссарлиги ҳузуридаги №4-сон жамоанинг ер ва ўрмон ходимлари касаба уюшмаси ишчи Қўмитаси; г) Туркистон Автоном Совет Социалистик Республикаси Ер ишлари Халқ Комиссарлиги ҳузуридаги №31-сон жамоанинг ер ва ўрмон ходимлари касаба уюшмаси ишчи Қўмитаси; д) Туркистон Автоном Совет Социалистик Республикаси Ер ишлари Халқ Комиссарлиги ҳузуридаги №32-сон жамоанинг ер ва ўрмон ходимлари (собиқ совет муассасалари касаба уюшмаси) касаба уюшмаси ишчи Қўмитаси; е) Туркистон Автоном Совет Социалистик Республикаси Ер ишлари Халқ Комиссарлиги ҳузуридаги №35-сон жамоанинг қишлоқ хўжалига ходимлари (собиқ совет муассасалари касаба уюшмаси) касаба уюшмаси ишчи Қўмитаси; ж) Туркистон Автоном Совет Социалистик Республикаси Ер ишлари Халқ Комиссарлиги ҳузуридаги №44-сон жамоанинг ер ва ўрмон ходимлари касаба уюшмаси ишчи Қўмитаси.


Фонд шарҳи

Касаба уюшмасига кириш учун анкеталар. 1,2,31-жамоалар умумий мажлислари ва ишчи қўмиталари йиғилишларининг баённомалари 44,35,1 жамоаларнинг умумий йиғилишлари ва бошқаруви мажлисларининг баённомалари, уюшмага кириш тўғрисида ходимларнинг аризалари. 32,35 ва 1 жамолалар аъзолари рўйхатлари. Туркистон АССР Халқ Комиссарлиги Қарорлари циркулярлари ва йўриқномалари. Туркистон АССР МИҚ Қарорлари, Туркистон АССР зироатчилик Халқ Комиссарлигининг 1-жамоаси ҳузуридаги баҳолаш, низо комиссияси мажлислари баённомалари.4-сон жамоаси умумий йиғилишлари ва ишчи қўмиталари мажлислари баённомалари. Уюшманинг ишчи қўмиталари тўғрисида Низом. Ер ва ўрмон ходимлари 1 ва 2-жамоалари ходимлари рўйхатлари. Туркистон АССР Ер ишлари Халқ Комиссарлиги буйруқлари нусхалари, 2-сон жамоа баҳолаш-низо комиссияси мажлислари баённомалари.