Туркистон техниклар, чизмачилар ва ер ўлчовчилар касаба уюшмаси 1917 йил 25 январда ташкил этилган. Уюшма барча техниклар, чизмачилар ва ер ўлчовчиларни бирлаштириш, аъзоларини иқтисодий ва ҳуқуқий манфаатларини ҳимоя қилиш, меҳнат ва унга тўланадагина ҳақ шароитларини меъёрлаштириш, ишсизлик, касаллик пайтида имтиёзли тўловлар бериш, кутубхона-ўқувлар, оммавий маърузалар, клуб очилишини ташкил этиш, кечалар, концертлар ташкил этишни мақсад қилган. Уюшма умумий йиғилишининг 1919 йил 20 июлдаги қарори билан Туркистон техниклар, чизмачилар ва ер ўлчовчилар касаба уюшмаси тарқатиб юборилган.
Техниклар ва чизмачилар умумий йиғилиши баённомалари, Уюшма фаолияти тўғрисида маъруза.