1917 йил 17 октябрда Тошкент шаҳрида университет очилиши бўйича Қўмита тузилган. Халқ Комиссарлари Кенгашининг 1918 йил 16 мартдаги №48-сон Буйруғига кўра Халқ Университети ташкил этилган бўлиб, унда бешта тарих-филология, ижтимоий-иқтисодийц, табиий-математика, қишлоқ-хўжалиги, техник факультет бўлган. Туркистон Халқ Университети 1920 йил 11 сентябрдаги Марказий ҳукуматнинг Тошкент шаҳрида Туркистон университетини ташкил этиш тўғрисидаги Декретига мувофиқ Туркистон Университети сифатида қайта ташкил этилган.
Тошкентда университетни очиш бўйича комиссия мажлислари баённомалари, низомлар, Халқ университети ҳисоботлари ва дастурлари, Туркистон университети ташкилий қўмита ва бошқаруви баённомалари ва бошқалар.