Ўзбекистон Миллий архив фондлари бўйича онлайн йўл кўсратгич

Ушбу онлайн йўлкўрсаткич Инновацион ривожланиш агентлигининг илмий-тадқиқот ишлари бўйича давлат буюртмаси асосида Aл-442105887-сонли амалий лойиҳа асосида ишлаб чиқилган.

ТУРКИСТОН АВТОНОМ СОВЕТ СОЦИАЛИСТИК РЕСПУБЛИКАСИ ИЖТИМОИЙ ТАЪМИНОТ ХАЛҚ КОМИССАРЛИГИ (ТУРКИСТОН АССР НАРКОМСОБЕС)

Фонд рақами:
P-606
Сақлов бирлиги:
540
Даврий чегараси:
1920 - 1924

Ташкилот тарихи

1918 йилдан Туркистон АССР Халқ меҳнат комиссарлиги ҳузурида ижтимоий таъминот бўлими мавжуд бўлган. 1919 йил ноябрда Халқ меҳнат комиссарлиги Халқ меҳнат ва ижтимоий таъминот комиссарлиги деб қайта номланган, 1920 йил 6 августда эса Ижтимоий таъминот Халқ Комиссарлиги ташкид этилган. 1924 йил Ўрта Осиёнинг миллий-ҳудудий чегараланиши ислоҳати натижасида унинг фаолияти тугатилган.


Фонд шарҳи

РСФСР Марказий Ижро қўмитаси, Халқ Комиссарлари Кенгаши ва Туркистон АССР меҳнат ва ижтимоий таъминот масалалари бўйича Халқ Комиссарлари Кенгаши қарорлари; Туркистон АССР Ижтимоий таъминот Халқ Комиссарлиги буйруқлари, йўриқномалари ва циркулярлари. Ижтимоий таъминот Халқ Комиссарлиги ва ижтимоий таъминот вилоят бўлимлари мажлислари баённомалари. Пенсия ва моддий таъминот тўловлари бўйича маърузалар, ҳисоботлар, статистик маълумотлар ва ёзишмалар.