Тошкент темир йўўлари 1917 йил 1 январда ташкил этилган. СССР Халқ Комиссарлари Кенгани ва ЦК ВПК(б) нинг 1936 йил 13 майдаги қарори ва НКПС нинг 1936 йил 14 майдаги № 62/Ц-сон буйруғига асосан мавжуд Ўрта-Осиё темир йўллари Ашхобод ва Тошкент темир йўлларига бўлинган. НКПСнинг 1936 йил 19 июлдаги №102/а сонли ва Тошкент темир йўллари бошлиғининг 1936 йил №143/Н-сон буйруғига асосан Тошкент темир йўллари 1936 йил 1 июлдан қуйидаги ҳудудий чегаралар бўйиче эксплуатацияга-фойдаланишга топширилган: Охирги бекат Ашхобод темир йўллари Зиадин (ҳозирги вақтда Зиёвуддин) станциясидан, Оренбург темир йўллари Жусали станцияси ва Туркистон-Сибир темир йўллари станцияси.
Барча ҳужжатлар шахсий келиб чиқувчи ҳужжатлар бўлганлиги сабабли ташкилотнинг тугатилган санасини аниқлаш имконияти чекланган.
капитал қўйилмалар режаси, капитал қўйилмалар режасининг бажарилиш ҳисоботлари, умумлашган йиллик бухгалтерия ҳисоботлари, аттестация комиссияси қарор ва баённомалари, Тошкент темир йўллари Бошқармаси буйруқлари ва бошқалар.