Россия телеграф агентлиги Туркистон бўлинмаси “ТуркРосТА” 1919 йил ноябрь ойидан фаолият кўрсата бошлаган. 1922 йил 8 январда Туркистон республикаси Советлари Марказий Ижроия Қўмитаси томонидан Туркистон Телеграф Агентлиги ТуркТА тўғрисида Низом тасдиқланган. Россия телеграф агентлиги Туркистон бўлинмасини Туркистон Телеграф Агентлиги Турк ТА деб қайта номланганлиги ҳақида маълумотлар аниқланмаган.
Туркистон Марказий Ижроия Қўмитасининг 1922 йил 1 августдаги Қарори билан ТуркТА фақат телеграф ахбороти аппаратига айлантирилган 1923 йил 1 апрелдан Россия телеграф агентлиги Туркистон бўлинмаси ҳузурида Тижорат Телеграф агентлиги Туркистон бўлинмаси ТуркКомТА ташкил этилган. 1923 йил 24 ноябрдан Россия Телеграф Агентлигининг хайъат йиғилишида Россия телеграф агентлиги Туркистон бўлинмаси ва Россия Телеграф Агентлигининг Ўрта Осиё бўлинмасини қайта ташкил этиш масалари кўриб чиқилган. СредазЭкосо Президиумининг 1924 йил 10 апрелдаги йиғилишида Россия Телеграф Агентлигининг Ўрта Осиё бўлинмаси ва Россия телеграф агентлиги Туркистон бўлинмаси Россия Телеграф Агентлигининг Ўрта Осиё бўлинмаси сифатида қайта ташкил этилган.
Меҳнат Халқ Комиссарлиги қарорлари. Журналистлар шўъбаси бюроси, Туркистон Телеграф Агентлиги ТуркТА тўғрисидаги Низомни ўзгартириш тўғрисида Туркистон Марказий Ижроия Қўмитасининг ҳужжатлари, меҳнат таътили ва ишдан ташқари ишлаганлик учун хизматларга тўловлар тўғрисида, Россия телеграф агентлиги Туркистон бўлинмаси, Халқ Комиссарлари Кенгаши, ЦК НПТ, Туркистон Телеграф Агентлиги ТуркТА циркулярлари, Россия телеграф агентлиги вилоят бўлинмалари билан ёзишмалари, вилоят бўлинмалари фаолияти тўғрисида ҳисоботлар, вилоят бўлинмалари, марказ ва бошқа муассасалар билан Россия телеграф агентлиги Туркистон бўлинмасининг қайта ташкил этилган даврларини акс эттирадиган ёзишмалар ва бошқалар.