1918 йил 19 июлда Туркистон касаначилик қўмитаси миллийлаштирилган жамғармаси негизида Туркистон Республикаси Халқ Хўжалиги Марказий Кенгаши саноат ва савдо Бошқармаси ҳузуридаги касаначилик буюмлари Ўлка музейи ташкил этилган; 1922 йил ноябрда Туркистон касаначилик саноати буюмлари Доимий кўргазмаси этиб қайта номланган. 1922 йил 11 декабрда Туркистон АССР Халқ Комиссарлари Кенгаши қарори билан мазкур ташкилот Ўрта Осиё Иқтисодийт Кенгаши ҳузуридаги Ўрта Осиё кўргазма қўмитаси сифатида қайта ташкил этилган.
Туркистон АССР МИҚ, Халқ Комиссарлари Кенгаши, Халқ Хўжалиги Марказий Кенгаши, Давлат режаси ва Иқтисодиёт Кенгаши қарорлари ва циркулярлари, Туркистон кўргазма қўмитаси ва Ўрта Осиё кўргазма қўмитаси бўйича буйруқлар. Туркистон касаначилик саноати бўйича маълумотлар. Ўлка музейи ва касаначилик буюмлари Доимий кўргазмаси экспонатлари рўйхатлари.