1921 йил 12 июлдаги Туркистон Марказий Ижроия Қўмитаси қарори билан Туркистон Марказий Ижроия қўмитаси қошида очарчиликда қолганларга ёрдам кўрсатиш бўйича Марказий комиссия (ЦК ПомГол при ТуркЦИКе) тузилган бўлиб, унинг таркибига Туркистон Марказий Ижроия қўмитаси, ЦК КПТ, Туркистон фронти сиёсий бошқармаси, Бутуниттифоқ касаба уюшмалари Марказий Кенгаши (ВЦСПС) Туркистон бюроси, болалар аҳволини яхшилаш бўйича Комиссия, Туркистон АССР озиқ-овқат Халқ Комиссарлиги, Туркистон АССР маърифат Халқ Комиссарлиги, Туркистон АССР соғлиқни сақлаш Халқ Комиссарлиги вакилларига кирган. Туркистон Марказий Ижроия Қўмитаси томонидан режа қабул қилинган бўлиб, унга кўра Туркистон АССР 220 минг оч қолганларни жойлаштириш учун қабул қилиши лозим бўлган. Бутунроссия Марказий Ижрия Қўмитаси Президиуми қарори билан, кейинчалик эса Туркистон Марказий Ижроия Қўмитаси қарори билан унинг қошидаги очарчиликда қолганларга ёрдам кўрсатиш Марказий комиссия тарқатиб юборилган. Унинг ўрнига Туркистон МИҚ қошида 1922 йил 10 октябрда очарчилик оқибатларига қарши кураш Марказий комиссияси (ЦК Последгол при ТуркЦИК) ташкил этилган.
Туркистон МИҚ ва ХКСнинг очарчилик оқибатларига курашиш бўйича қарор ва фармойишлар. Очарчилик оқибатларига қарши курашиш Марказий комиссиясининг олиб борган чора тадбирлари ҳақидаги ҳисобот ва маърузалар.