1919 йил 4 ноябрда Туркистон Республикаси ва Туркистонга чегарадош мамлакатлар билан ташқи савдо ва товар айирбошлашни бошқариш учун Туркистон АССР савдо ва саноат Халқ Комиссарлиги ҳузурида ташқи савдо бўлими ташкил этилган.
1920 йилда савдо ва саноат Халқ Комиссарлиги ҳузуридаги ташқи савдо бўлими Туркистон ишлари бўйича РСФСР ВЦИК ва СНК Комиссиясига берилган.
1921 йил 18 майда Туркистон ишлари бўйича РСФСР ВЦИК ва СНК Комиссияси ҳузуридаги ташқи савдо бўлими Туркистон ишлари бўйича РСФСР ВЦИК ва СНК Комиссияси ҳузуридаги Ташқи Савдо Халқ Комиссарлиги Ваколатлиси Бошқармаси этиб қайта номланган.
1922 йил 11 сентябрдаги Ўрта Осиёдаги РСФСР Ташқи Савдо Халқ Комиссарлиги Ваколатхонаси бўйича буйруққа асосан Ўрта Осиёдаги Ташқи Савдо Халқ Комиссарлиги РСФСР Ташқи Савдо Халқ Комиссарлигининг Ўрта Осиёдаги Ваколатлиси Бошқармаси сифатида қайта ташкил этилади. Бунда бу бошқарма ўзидан Давлат садо экспорт-импорт идораси Ўрта Осиё бўлинмасини (Госторг) чиқариб ташлайди.
СТО СССР, СССР Ташқи Савдо Халқ Комиссарлиги ва Туркистон АССР ХКС қарорлари, буйруқлари ва циркулярлари, СССР Ташқи Савдо Халқ Комиссарлигининг Ўрта Осиёдаги Ваколатхонаси ва Давлат савдо эксперт-импорт идораси Ўрта Осиё бўлинмаси бўйича буйруқлар