Ўзбекистон Миллий архив фондлари бўйича онлайн йўл кўсратгич

Ушбу онлайн йўлкўрсаткич Инновацион ривожланиш агентлигининг илмий-тадқиқот ишлари бўйича давлат буюртмаси асосида Aл-442105887-сонли амалий лойиҳа асосида ишлаб чиқилган.

Туркистон АССР

ТУРКИСТОН ДАВЛАТ ИНШООТЛАРИ ҚЎМИТАСИ ҲУЗУРИДАГИ ТУРКИСТОН АССРДА ТЎҚИМАЧИЛИК ФАБРИКАЛАРИНИ ЖОЙЛАШТИРИШ БЎЙИЧА ҚЎМИТА

Фонд рақами:
P-129
Сақлов бирлиги:
17
Даврий чегараси:
1920 - 1921

Ташкилот тарихи

Туркистон давлат иншоотлари қўмитаси ҳузуридаги Туркистон АССРда тўқимачилик фабрикаларини жойлаштириш бўйича Қўмита 1921 йил 7 мартда ташкил топган. Ташкилотнинг тугатилиш санаси кўрсатилмаган.


Фонд шарҳи

Умумий қурилиш топшириқлари бўйича лойиҳалар, ҳисоб-китоблар ва ёзишмалар. Туркистон тўқимачилик саноатини тузишнинг мақсадга мувофиқлиги бўйича тарихий очерк. Қўмита бўйича буйруқлар, Туркистонда тўқимачилик фабрикасини ташкил этиш масаласидаги йиғилишлар баённомалари ва Фарғонада тўқимачилик саноатини ташкил этиш бўйича ёзишмалар. Қўмита ва унга бўйсунувчи ташкилотлар штатлари, қўмита ташкил этиш бўйича ёзишмалар ва унинг фаолияти бўйича маърузалар, Самарқанд, Фарғона ва Сирдарё вилоятларида тўқимачилик фабрикаларини жойлаштириш бўйича ёзишмалар, ходимларнинг иш хақларини бериш бўйича талабнома ведомостлари. Шахсий таркиб бўйича ёзишмалар.