1922 йил 27 октябрдаги Халқ комиссарлари Кенгаши Қарорига ва 1923 йил 15 январдаги кўчиб ўтувчиларининг ҳаракатланиши бўйича Бошқарма буйруғига кўра 1922 йил 21 декабрда Тошкент йўналиши бўйича кўчириш пункти ташкил этилади. 1923 йил 28 апрелдаги 33-сон Буйруғига асосан Тошкент линияли кўчириш пункти РСФСР зироатчилик Халқ Комиссарлиги Туркистон район кўчириш пункти сифатида қайта номланади.
1923 йил 1 август куни РСФСР Ер ишлари Халқ Комиссарлиги Туркистон кўчириш пункти деб номланади. Ер ишлари Халқ Комиссарлигининг 1923 йил 15 декабрдаги ёзмаси билан 1924 йил 15 январда тугатилган.
Туркистон АССР Ер ишлари Халқ Комиссарлиги ҳайъати мажлисларининг журнали, буйруқлар, маърузалар ва кўчириш пункти билан циркулярлар, кўчирилаётганлар ҳақида ҳисоб-назорат маълумотлари, очарликда қолганлар рўйхати ва бошқалар.