“Қўшчи” иттифоқи 1919 йил 30 октябрда Туркистон АССР Марказий ижроия қўмитаси томонидан зироатчи-деҳқонлар, шунингдек чорикор-мардикорларнинг меҳнаткаш қатлами ташкилоти сифатида, овул, қишлоқлардаги зироатчи ва чорвадор аҳолининг қамбағал қатламини бойлар ва қулоқлар томонидан эзиб ишлатилишидан ҳимоялаш мақсадида тузилган. 1924 йил 29 декабрда Ўрта Осиёдаги миллий ҳудудий чегараланиш сиёсати натижасида Туркистон АССР “Қўшчи” иттифоқи Марказий қўмитасининг фаолияти тугатилган.
Туркистон АССР “Қўшчи” иттифоқи тўғрисида Низом, қишлоқ хўжалик ишчи артеллар ва кооператив бирлашувлар Низомлари. II Туркистон АССР “Қўшчи” иттифоқи қурултойи йиғилиш баённомалари, циркулярлар ва сайлов компанияларида “Қўшчи” иттифоқини иштирок этиши бўйича ҳамда Кенгашлар қурултойлариларига тайёргарлик кўриш бўйича йўриқномалар