Даврий чегараси:
1918 - 1920
Ташкилот тарихи
Туркистон АССР ташқи ишлар халқ комиссарлиги 1918 йилдан 1920 йилгача Тошкент шаҳрида фаолият кўрсатган. Тугатилган санаси номаълум.
Фонд шарҳи
Туркистон АССР ташқи ишлар халқ комиссарлиги бўйича буйруқлар, ТАССРнинг Бухородаги мухтор ваколатхонаси билан Бухоро ва Туркистон Республикаси ўртасида Бухоро ҳудудида яшовчи рус-вассал фуқаролар тўғрисидаги муносабатларига оид ва Туркистон Республикаси ҳудудида яшовчи Бухоро фуқаролари эътирозлари тўғрисида ёзишмалар, Афғон амири Омонуллохоннинг 1919 йил 8 августдаги маърузаси, ТАССР Халқ Комиссарлари Кенгаши мажлислари журналларидан кўчирма.