Ўзбекистон Миллий архив фондлари бўйича онлайн йўл кўсратгич

Ушбу онлайн йўлкўрсаткич Инновацион ривожланиш агентлигининг илмий-тадқиқот ишлари бўйича давлат буюртмаси асосида Aл-442105887-сонли амалий лойиҳа асосида ишлаб чиқилган.

Хоразм Халқ Совет Республикаси

Хоразм Халқ Совет Республикаси Советлари Марказий Ижроия Қўмитаси (ХорМИҚ, ХХСР МИҚ)

Фонд рақами:
R-71
Сақлов бирлиги:
185
Даврий чегараси:
1920 - 1924

Ташкилот тарихи

1920 йил апрелда ташкил топган. Ўрта Осиёда миллий чегараланиши муносабати билан ТурМИҚ, БухМИҚ ва ХорМИҚ нинг 1924 йил 18 ноябрдаги қўшма қарори асосида тугатилган.


Фонд шарҳи

ХХР МИҚ йиғилишларининг қарорлари ва баённомалари; ХХСР Советлари Советларининг II (1921), III (1922 йил сентябрь), IV (1923) ва V (1924) съездлари йиғилишларининг баённомалари; ХХР МИҚ Қирғизистон ва Туркманистон бўлимлари йиғилишлари баённомалари.

ХХСР Конституцияси (1923); Марказий ижроия қўмитаси ва Нозирлар Совети, Давлат план комиссияси, ХХСР Халқ хўжалиги, Молия, Маориф нозирликлари ва Ишчи-деҳқонлар инспекцияси, меҳнат ва ижтимоий таъминот бўлими, Ички савдо бошқармаси тўғрисидаги низомлар.

ХХСР МИҚ нинг деҳқонларга озиқ-овқат солиқларини жорий этиш тўғрисидаги мурожаати (1921); ХХСР Марказий Ижроия Қўмитасининг Британия ҳукуматининг РСФСР бўйича талабларига жавобан ХХСР меҳнаткаш халқининг РСФСР меҳнаткаш халқи билан бирдамлиги тўғрисидаги резолюцияси (“Керзон ультиматуми”) (1923 йил 6 сентябрь);

Инқилобий Ҳарбий Кенгаш ва ХХСР Ҳарбий нозирлигининг буйруқлари; РСФСР ва ХХСР ўртасидаги иқтисодий битим (1920 йил 13 сентябрь); РСФСР, БХСР ва ХХСР ўртасида Амударё флотилиясини бошқариш тартиби тўғрисидаги битим (1923 йил 30 апрель). Хоразм ХСР даги миллийлаштирилган ва муниципаллаштирилган уйлар рўйхати (1923–1924).