БХСР МИҚ 1924 йил 18 ноябрдаги V чақириқ 2-сессияси қарори билан собиқ БХСР муассаса ва корхоналарининг мулкий қийматларини тақсимлаш мақсадида ташкил этилган. 1925 йил бошида у ўз фаолиятини тўхтатди.
Ўрта Осиё ликвидация комиссияси ва Марказий ликвидация комиссияси тўғрисидаги низом, Марказий ликвидация комиссияси буйруқлари, фармойишлари ва йиғилиш баённомалари; БХСР нинг собиқ муассасаларида Марказий ликвидация комиссияси тугатиш ячейкаларининг иши ҳақида докладлар, ҳисоботлар ва ёзишмалар.