Ўзбекистон Миллий архив фондлари бўйича онлайн йўл кўсратгич

Ушбу онлайн йўлкўрсаткич Инновацион ривожланиш агентлигининг илмий-тадқиқот ишлари бўйича давлат буюртмаси асосида Aл-442105887-сонли амалий лойиҳа асосида ишлаб чиқилган.

Бухоро Халқ Совет Республикаси

Бухоро Халқ Совет Республикаси (БХСР) Савдо ва саноат халқ нозирлиги (БХСР Торгпром).

Фонд рақами:
R-53
Сақлов бирлиги:
269
Даврий чегараси:
1921 - 1924

Ташкилот тарихи

1921 йил 13 мартда БХСР Озиқ-овқат, савдо ва саноат нозирликлари ва Бухтекстилнинг бирлашиши натижасида БХСР Иқтисодий нозирлиги тузилиб, шу йили унинг номи Халқ савдо-саноат нозирлиги деб ўзгартирилди (БХСР Торгпром). 1924 йилда тугатилган.


Фонд шарҳи

БХСР Савдо-саноат нозирлиги Халқ хўжалиги олий советининг буйруқлари ва циркулярлари; БХСР Меҳнат кодекси (1924); БХСР Давлат план қўмитаси тўғрисидаги низом (1922); Бухоро саноат корхоналаридан биринчи ҳиссадорлик жамияти бўлган “Красний Восток” устави; БХСР Халқ хўжалиги олий совети, Халқ савдо-саноат нозирлиги ҳайъати, БХСР Давлат план қўмитаси ҳамда Эски ва Янги Бухоро корхоналари завод қўмиталарининг йиғилишларининг баённомалари (1920); Халқ савдо-саноат нозирлиги ва БХСР Давлат режа қўмитасининг фаолияти тўғрисидаги докладлар; ишлаб чиқариш дастурлари ва корхона ҳисоботлари (1924); БХCР бўйича пахта нархлари тўғрисидаги маълумотлар (1924).