Ўзбекистон Миллий архив фондлари бўйича онлайн йўл кўсратгич

Ушбу онлайн йўлкўрсаткич Инновацион ривожланиш агентлигининг илмий-тадқиқот ишлари бўйича давлат буюртмаси асосида Aл-442105887-сонли амалий лойиҳа асосида ишлаб чиқилган.

Бухоро Халқ Совет Республикаси

Бухоро Халқ Совет Республикаси Давлат назорати халқ нозирлиги

Фонд рақами:
R-62
Сақлов бирлиги:
597
Даврий чегараси:
1921 - 1924

Ташкилот тарихи

БХСР Халқ Нозирлари Советининг 1921 йил 30 январдаги фармони билан тузилган.1923 йил январдан Советларнинг 3-қурултойи қарорига асосан БухМИҚ ҳузуридаги Олий назорат бўлими этиб қайта ташкил қилинган; БухМИҚ Нозирлар Совети БКП МҚ қўшма йиғилишининг 1923 йил 17 апрелдаги қарори билан яна БХСР Давлат назорати халқ нозирлигига айлантирилди. 1924 йил ноябрда тугатилган.


Фонд шарҳи

Давлат назорати нозирлигининг буйруқлари, нозирлик ҳайъати йиғилишлари баённомалари ва унинг фаолияти тўғрисидаги докладлар, БХСР марказий муассасалари ва корхоналарини текширув далолатномалари.