Ўзбекистон Миллий архив фондлари бўйича онлайн йўл кўсратгич

Ушбу онлайн йўлкўрсаткич Инновацион ривожланиш агентлигининг илмий-тадқиқот ишлари бўйича давлат буюртмаси асосида Aл-442105887-сонли амалий лойиҳа асосида ишлаб чиқилган.

Бухоро Халқ Совет Республикаси

Бухоро Халқ Совет Республикаси Марказий меҳнат бошқармаси

Фонд рақами:
P-63
Сақлов бирлиги:
35
Даврий чегараси:
1921 - 1924

Ташкилот тарихи

1921 йил 4 майда БХСРнинг Меҳнат, ижтимоий таъминот ва соғлиқни сақлаш халқ нозирлиги тузилди; 1922 йилда БХСР Меҳнат кенгаши, 1923 йилда БХСР Марказий меҳнат бошқармаси бўлиб қайта ташкил этилди ва у 1924 йил ноябрда тугатилди.


Фонд шарҳи

Меҳнат, ижтимоий таъминот ва соғлиқни сақлаш нозирлиги, Меҳнат кенгаши ва БХСР Марказий меҳнат бошқармаси буйруқлари ва циркулярлари; меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича инспекторларнинг иши тўғрисида кўрсатмалар, БХСР Марказий меҳнат бошқармасининг маҳаллий органлари ва шаҳар кенгашлари ҳузуридаги меҳнат бўлимлари тўғрисидаги низомлар.

Меҳнат, ижтимоий таъминот ва соғлиқни сақлаш нозирлиги, Меҳнат кенгаши ва БХСР Марказий меҳнат бошқармасининг меҳнат ва иш ҳақи, иш вақтидан ташқари ишлар, ишчилар ва хизматчиларнинг меҳнат таътиллари, хавфсизлик чоралари, ижтимоий суғурта тўғрисидаги қарорлари ва йиғилиш баённомалари; жамоа шартномалари ва тариф битимлари.