Ўзбекистон Миллий архив фондлари бўйича онлайн йўл кўсратгич

Ушбу онлайн йўлкўрсаткич Инновацион ривожланиш агентлигининг илмий-тадқиқот ишлари бўйича давлат буюртмаси асосида Aл-442105887-сонли амалий лойиҳа асосида ишлаб чиқилган.

Бухоро Халқ Совет Республикаси

Бухоро Халқ Совет Республикаси Ички ишлар халқ нозирлиги.

Фонд рақами:
R-59
Сақлов бирлиги:
420
Даврий чегараси:
1920 - 1924

Ташкилот тарихи

1920 йил сентябрда ташкил этилган. БХСР ички бошқарувга оид марказий маъмурий орган эди; асосий вазифалари: марказий ва маҳаллий ҳокимиятнинг маъмурий характердаги қарорлари ва фармойишларининг бажарилишини назорат қилиш, милицияни бошқариш, чет элликларнинг ҳуқуқий ҳолатини тартибга солиш. Ўрта Осиёнинг миллий чегараланиши муносабати билан 1924 йил ноябрда тугатилган.


Фонд шарҳи

МИҚ нинг декретлари, Халқ Нозирлари Советининг қарорлари ва БХСР Ички Ишлар нозирлигининг буйруқлари; Ички ишлар нозирлиги, вилоят, туман ва кентларда ижроия қўмиталари ва уларнинг бўлимлари тўғрисидаги низомлар. Ички ишлар вазирлигининг циркулярлари ва кўрсатмалари, унинг фаолияти тўғрисидаги докладлар ва ойлик маълумотлар; шаҳар, вилоят ва уезд ижроия қўмиталари йиғилишларининг қарорлари ва баённомалари ҳамда уларнинг фаолияти тўғрисидаги докладлар.