Ўзбекистон Миллий архив фондлари бўйича онлайн йўл кўсратгич

Ушбу онлайн йўлкўрсаткич Инновацион ривожланиш агентлигининг илмий-тадқиқот ишлари бўйича давлат буюртмаси асосида Aл-442105887-сонли амалий лойиҳа асосида ишлаб чиқилган.

Бухоро Халқ Совет Республикаси

Бухоро Халқ Совет Республикасининг Туркистон АССР даги сиёсий-иқтисодий ваколатхонаси

Фонд рақами:
R-45
Сақлов бирлиги:
59
Даврий чегараси:
1920 - 1924

Ташкилот тарихи

Туркистон АССРда Бухоро бош консуллиги 1920 йил 1 ноябрда ташкил этилган, 1923 йил 30 августда Бухоро Халқ Совет Республикасининг Туркистон МССРдаги сиёсий-иқтисодий ваколатхонасига айлантирилган. 1924 йил 13 ноябрда тугатилган.


Фонд шарҳи

БухМИҚ ва ТурМИҚ нинг декретлари ва қарорлари. Ўрта Осиё Иқтисодий Кенгаши (СредАз ЭКОСО) ва Бухоро Иқтисодий Кенгаши (Бух ЭКОСО) (1923-1924) йиғилишлари баённомалари; Ваколатхонанинг ойлик ҳисоботлари (1924).

СредАз ЭКОСО ҳузуридаги Зарафшон дарёсини БХСР ва Самарқанд вилояти ўртасида тақсимлаш бўйича паритет комиссияси тўғрисидаги низом. Турк АССРда яшовчи бухоролик фуқароларни рўйҳатга олиш, БХСРга кириш учун визалар бериш ва БХСР дан келганларни рўйхатга олиш китоблари.