1920 йил 8 сентябрда ташкил қилинган. Ўрта Осиёнинг миллий чегараланиши муносабати билан ТурМИҚ, БухМИҚ ва ХорМИҚ нинг қўшма қарорига кўра 1924 йил 18 ноябрда тугатилган.
БХСР Халқ Нозирлари Советининг фармонлари, буйруқлари, циркулярлари ва йиғилиш баённомалари, молия, савдо ва саноат, таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот нозирлик ҳайъати йиғилишлари баённомалари. Халқ нозирликларининг фаолияти тўғрисидаги докладлар; Туркистон, Бухоро ва Хоразм республикалари 1-иқтисодий конференцияси йиғилишларининг баённомалари (1923).
Москвадаги Бухоро миссиясининг кўрсатмалари, РСФСР ва БХСР ўртасидаги иттифоқ шартномаси лойиҳаси (1921), РСФСР ва БНСР ўртасидаги иқтисодий битим, РСФСРнинг БХСРдаги ваколатхонаси билан БХСРга иқтисодий ва маданий қурилишда ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги ёзишмалар. Қуролли кучларга қарши кураш бўйича докладлар ва маълумотлар; Бухоро телеграф агентлигининг хабарномалари.
Адабиёт: Ишанов А.И. Создание Бухарской Народной Советской Республики (1920-1924). Изд. АН УзССР, Т. 1955.