БухМИҚ Президиуми ва Халқ Нозирлари Советининг фармонлари, қарорлари ва йиғилишлари баённомалари; БХСР билан РСФСР ва Хоразм Халқ Совет Республикаси ўртасидаги иқтисодий шартномалар (1921); БХСР ҳудудида қуролли кучларга қарши кураш бўйича ҳисоботлар, маълумотлар ва ёзишмалар.
Вилоят Советлари съездларининг қарорлари, докладлар ва йиғилиш баённомалари, вилоят ижроия қўмиталари фаолияти тўғрисидаги, вилоятларнинг сиёсий ва иқтисодий аҳволи тўғрисидаги докладлар; МҚ деҳқонлар иттифоқи, “Қўшчи” уюшмаси ва БХСР касаба уюшмалари марказий кенгаши йиғилишларининг баённомалари.
Нозирликларнинг фаолияти тўғрисида, мактаб ва маданий-маърифий муассасалар иши тўғрисида, вақф масаласи бўйича докладлар; БукМИҚ нинг БХСР ишчи ва аскарларига мурожаатлари (1921); Бухоро телеграф агентлигининг хабарномалари.