Ўзбекистон Миллий архив фондлари бўйича онлайн йўл кўсратгич

Ушбу онлайн йўлкўрсаткич Инновацион ривожланиш агентлигининг илмий-тадқиқот ишлари бўйича давлат буюртмаси асосида Aл-442105887-сонли амалий лойиҳа асосида ишлаб чиқилган.

Туркистон АССР

Туркистон АССР Халқ хўжалиги Марказий Кенгаши Тўқимачилик саноати бош бошқармаси

Фонд рақами:
R-128
Сақлов бирлиги:
159
Даврий чегараси:
1919 - 1921

Ташкилот тарихи

Туркистон АССР Халқ хўжалиги Марказий кенгашининг 1919 йил 12 июлдаги буйруғи асосида унинг қошида Тўқимачилик бошқармаси (Турктекстиль) ташкил этилиб, 1921 йил 22 мартда Туркистон АССР Тўқимачилик саноати Бош бошқармасига айлантирилган. Туркистон АССР Халқ хўжалиги Марказий Кенгаши Президиумининг 1921 йил 20 сентябрдаги қарори асосида ташкилот фаолияти тугатилган.


Фонд шарҳи

Халқ хўжалиги Марказий Кенгаши Президиуми ва Туркистон тўқимачилик бошқармаси ҳайъат кенгашининг қарорлари, фармойишлари ва мажлис баённомалари. Пахтасаноат бош бошқармаси, тўқимачилик саноати ҳудудий бошқармаларининг Андижон ва Самарқанд шаҳарларидаги жун ва ипак толаларини харид қилиш, ип-калава ишлаб чиқариш ва зиғир ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича маъруза ва ҳисоботлар.