Туркистон АССР Халқ хўжалги Марказий кенгаши президиумининг 1923 йил 10 сентябрдаги фармони билан ташкил этилгган. Трест ўтин ёқилғисини ғамлаш, қўмир, нефть озокеритолтингугурт ва бошқа ёқилғи манбаларини қазиб олиш ва сотиш вазифаларини бажарган. 1924 йил 24 декабрда Ўрта Осиёда ўтказилган миллий-ҳудудий чегараланиш сиёсати натижасида унинг фаолияти тугатилган.
Трест низоми; Туркистон АССР Халқ Комиссарлари Кенгашининг қарорлари, РСФСР Олий Хўжалик Кенгаши ва Туркистон АССР Халқ Хўжалиги Марказий Кенгаши мажлисларининг циркулярлари ва баённомалари, Туркистон давлат тоғ-кон-ёнилғи трести бошқаруви кенгашининг тоғ-кон саноати ва ёқилғи сотиб олиш бўйича қарорлари ва мажлисларининг баённомалари.
Нефть конлари ва кўмир конларининг ишлаши бўйича маърузалар, йиллик ҳисоботлар ва ёзишмалар.