1922 йил 22 апрелда Халқ хўжалиги Марказий Кенгаши Президиумининг буйруғи билан Туркистон АССР Марказий Халқ хўжалиги Кенгашининг Савдо ва таъминот Бош бошқармаси (Туркторгснаб) ташкил этилиб, у 1922 йил 1 августда Туркистон АССР Халқ хўжалиги Марказий Кенгашининг Давлат саноат ва тижорат корхоналари бошқармаси сифатида ташкил этилган. 1923 йил январ ойида ташкилот фаолияти тугатилган.
Туркистон АССР МИҚ, ХКС, Халқ хўжалиги Марказий Кенгашининг савдо-саноат тўғрисидаги декрет ва циркулярлари, Халқ хўжалиги Марказий Кенгаши Президиуми, Давлат Режа комиссияси ва Иқтисодий Кенгаш йиғилишлари баённомалари. Туркистон АССР Халқ хўжалиги Марказий Кенгаши биноларини ижарага бериш, хусусий тадбирркорлар ва уларнинг биноларини рўйхатга олиш ҳужжатлари. Туркистон савдо ва таъминот ва Давлат саноат ва савдо бўлимларининг тўқимачилик фабрикаларини қуриш, ичак савдоси тўғрисидаги маърузалар, ҳисоботлар ва ёзишмалар.