Ўзбекистон Миллий архив фондлари бўйича онлайн йўл кўсратгич

Ушбу онлайн йўлкўрсаткич Инновацион ривожланиш агентлигининг илмий-тадқиқот ишлари бўйича давлат буюртмаси асосида Aл-442105887-сонли амалий лойиҳа асосида ишлаб чиқилган.

Туркистон АССР

ТУРКИСТОН АССР ХАЛҚ ХЎЖАЛИГИ МАРКАЗИЙ КЕНГАШИНИНГ ДАВЛАТ МЕТАЛЛНИ ҚАЙТА ИШЛАШ КОРХОНАЛАР УЮШМАЛАРИ БОШҚАРМАСИ

Фонд рақами:
R-125
Сақлов бирлиги:
130
Даврий чегараси:
1920 - 1922

Ташкилот тарихи

1920 йил 23 январда Туркистон АССР Халқ хўжалиги Марказий Кенгашининг металл бўлими ташкил этилди; 1921 йил 30 июлда Туркистон АССР Халқ хўжалиги Марказий кенгаши қошидаги Металлургия саноати бошқармасига айлантирилди; 1922 йил 20 мартда Туркистон  АССР Халқ Хўжалиги Марказий Кенгаши Давлат металлни қайта ишлаш корхоналари уюшмаси (Промметалл) бўлимига айлантирилди. 1922 йил 1 сентябрда ташкилот фаолияти тугатилган.


Фонд шарҳи

РСФСР Халқ хўжалиги Олий Кенгашининг, Халқ хўжалиги Марказий Кенгаши Президиумининг металлни (Промметалл) қайта ишлаш саноати бўйича буйруқлари, фармойишлари, кўрсатмалари ва йиғилишлар баённомалари, завод ва цехлар томонидан ишлаб чиқариш дастурларини бажариш тўғрисидаги ҳисоботлар ва маълумотлар.