Ўзбекистон Миллий архив фондлари бўйича онлайн йўл кўсратгич

Ушбу онлайн йўлкўрсаткич Инновацион ривожланиш агентлигининг илмий-тадқиқот ишлари бўйича давлат буюртмаси асосида Aл-442105887-сонли амалий лойиҳа асосида ишлаб чиқилган.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар

ТУРКИСТОН АССР ИЧКИ ИШЛАР ХАЛҚ КОМИССАРЛИГИ ҲУЗУРИДАГИ ЖИНОЯТ ҚИДИРУВ МАРКАЗИЙ БОШҚАРМАСИ

Фонд рақами: R-340 Сақлов бирлиги: 164 Даврий чегараси: 1920 - 1924
Ташкилот тарихи:

Туркистон АССР Ички ишлар халқ комиссарлиги ҳузуридаги жиноят қидирув Марказий бошқармаси 1920 йил Тошкентда ташкил этилиб, ташкилот 1924 йил 25 ноябрда тугатилган.

Батафсил

СОВЕТ ВА ПАРТИЯ ИШИ МАРКАЗИЙ МАКТАБИ ҲУЗУРИДАГИ ТУРКИСТОН АССР ИЧКИ ИШЛАР ХАЛҚ КОМИССАРЛИГИ КУРСЛАРИ

Фонд рақами: R-353 Сақлов бирлиги: 23 Даврий чегараси: 1919 - 1921
Ташкилот тарихи:

1919 йилда Тошкент шаҳрида Туркистон АССР Ички ва ташқи ишлар халқ комиссарлиги ҳузурида милиция нозирларини курслари фаолият кўрсатган. Курслар тўғрисидаги Низом 1918 йил 30 ноябрдаги Туркистон АССР Ички ва ташқи ишлар Халқ Комиссарлиги Ҳайъати йиғилишида кўриб чиқилган ва қабул қилинган.

1919 йил 18 мартда курслар очилган. 1920 йил 19 июнда Туркистон АССР Ички ишлар халқ комиссарлиги курсларини  совет ва партия ишчилари ўлка курслари билан бирлаштирилган.


Батафсил

ТУРКИСТОН АССР ИЧКИ ИШЛАР ХАЛҚ КОМИССАРЛИГИ ЖАЗОНИ ЎТАШ МУАССАСАЛАРИ БОШҚАРМАСИ

Фонд рақами: R-1683 Сақлов бирлиги: 463 Даврий чегараси: 1922 - 1924
Ташкилот тарихи:

1922 йил 14 ноябрдаги Туркистон АССР ХКСнинг 220-сонли қарори билан барча жазони ўташ муассасаларини бирлаштириш ва устидан назоратни амалга ошириш учун Туркистон АССР Адлия халқ комиссарлигининг аҳлоқ тузатиш-меҳнат бўлими Туркистон АССР Ички ишлар халқ комиссарлиги жазони ўташ муассасалари бошқармасига айлантирилган. 1924 йил 22 ноябрда Туркистон АССР Ички ишлар халқ комиссарлиги жазони ўташ муассасалари бошқармаси Ўрта Осиёдаги ўтказилган миллий-ҳудудий чегараланиш сиёсати натижасида тугатилган.  

Батафсил

ТУРКИСТОН АССР ИЧКИ ИШЛАР ХАЛҚ КОМИССАРЛИГИ ҲУЗУРИДАГИ МИЛИЦИЯ БОШ БОШҚАРМАСИ

Фонд рақами: R-339 Сақлов бирлиги: 965 Даврий чегараси: 1919 - 1931
Ташкилот тарихи:

1917 йил 28 октябрдаги Россия Ички ишлар халқ комиссарлигининг “Ишчи милицияси тўғрисида”ги буйруғига кўра, янги турдаги милиция ташкил этилган. Унга кўра, “барча Ишчилар ва аскар депутатлари Кенгашларига инқилобий интизомни йўлга қўйиш ва ушлаб туриш учун “ишчи милицияси”ни таъсис этиш белгиланган.

Батафсил

ТУРКИСТОН АССР НКВД КОММУНАЛ ХЎЖАЛИК БОШ БОШҚАРМАСИ

Фонд рақами: R-342 Сақлов бирлиги: 96 Даврий чегараси: 1922 - 1924
Ташкилот тарихи:

Туркистон АССР НКВД коммунал хўжалик Бош Бошқармаси 1922 йил 11-18 июнда 1-Умумтуркистон вилоят ва уезд-шаҳар коммунал бошқармалари мудирлари, милиция бошлиқлари ва шаҳар коммунал бўлимлари мудирлари қурултойида ташкил этилган. 37 та коммунал хўжалик Бошқармаси тизим идоралари фаолият кўрсатган. Туркистон АССР НКВД коммунал хўжалик Бош Бошқармаси 1924 йилда тугатилган.

Батафсил

ТУРКИСТОН АССР СОВЕТЛАР МАРКАЗИЙ ИЖРОИЯ ҚЎМИТАСИ ҲУЗУРИДАГИ БОШ ИНТИЗОМИЙ СУД ТУРКИСТОН БЎЛИНМАСИ Тошкент ш.

Фонд рақами: R-346 Сақлов бирлиги: 15 Даврий чегараси: 1924 - 1924
Ташкилот тарихи:

Туркистон АССР Советлар Марказий Ижроия Қўмитаси ҳузуридаги Бош интизомий суд Туркистон бўлинмаси 1924 йил 2 августда ташкил этилган. Тугатилиш санасини аниқлаш имконияти чекланган.



Батафсил

ТУРКИСТОН АЛОҚА ЙЎЛЛАРИ БЎЙИЧА ИНҚИЛОБ ҲАРБИЙ ТЕМИР ЙЎЛЛАР ТРИБУНАЛИ

Фонд рақами: R-345 Сақлов бирлиги: 670 Даврий чегараси: 1920 - 1923
Ташкилот тарихи:

1920 йил 18 мартдаги Бутунроссия МИҚ қарорига мувофиқ ташкил этилган. 1923 йил 1 декабрдаги РСФСР Адлия халқ Комиссарлиги ва Олий суди циркулярига асосан тугатилган.

Батафсил

ТУРКИСТОН АССР МИҚ ҚОШИДАГИ ОЛИЙ ИНҚИЛОБИЙ ТРИБУНАЛ

Фонд рақами: R-344 Сақлов бирлиги: 842 Даврий чегараси: 1918 - 1924
Ташкилот тарихи:

1918 йил 2 апрелда Тошкент инқилобий трибунали сифатида иш бошлаган, Туркистон МИҚнинг 1919 йил 6 майдаги буйруғи билан Туркистон AССР МИҚ ҳузуридаги Олий Инқилобий трибуналга айлантирилди. Трибунал Бутуниттифоқ МИҚнинг 1922 йил 11 ноябрдаги қарори асосида тугатилган.

Батафсил

РСФСР ОЛИЙ СУДИ ТУРКИСТОН БЎЛИНМАСИ

Фонд рақами: R-343 Сақлов бирлиги: 368 Даврий чегараси: 1923 - 1924
Ташкилот тарихи:

1923 йил 1 апрелдаги Бутунроссия МИҚ қарори билан ташкил этилиб, 1924 йил 12 декабрда тугатилган.



Батафсил