“ТУРКИСТОН ХАҚИҚАТИ” ВА “ҚИЗИЛ ЮЛДУЗ” ГАЗЕТАЛАРИ ТАҲРИРИЯТИ ҲУЗУРИДАГИ МАОРИФ ХОДИМЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ 10-СОН МАҲАЛЛИЙ ҚЎМИТАСИ.
Фонднинг ташкил топиш ва тугатилиш санаси кўрсатилмаган. 1924 йилга оид ҳужжатлар мавжуд.
ЎРТА ОСИЁ МАТБАА ИШЛАБ ЧИҚАРИШ, НАШРИЁТ ВА САВДО АКЦИОНЕРЛИК ЖАМИЯТИ (СРЕДАЗКНИГА)
Ўрта Осиё Иқтисодий Кенгашининг 1926 йил 28 сентябрдаги қарори билан ташкил этилган. Ўрта Осиё Иқтисодий Кенгашининг 1928 йил 9 мартдаги қарори билан тугатилган.
ЎЗБЕК ДАВЛАТ НАШРИЁТИ
1925 йилда ташкил этилиб, ташкилот Низоми 1925 йил 3 февралда СССР инқилобий қўмиталари томонидан тасдиқланган.
РСФСР ДАВЛАТ НАШРИЁТИНИНГ ДАВРИЙ НАШРЛАР ВА ОБУНА НАШРЛАРИ СЕКТОРИНИНГ ЎРТА ОСИЁ БЎЛИМИ (САОГИЗ)
1924 йил январда ташкил этилиб, 1925 йил октябрда тугатилган.
СССР ДАВЛАТ МОЛИЯ НАШРИЁТИНИНГ ЎРТА ОСИЁДАГИ ВАКОЛАТХОНАСИ
1928 йил 1 апрелда молия ходимлари ва солиқ тўловчилар ўртасида Давлат молиявий кўрсатмаларини нашр этиш ва оммалаштириш, ушбу нашрларни маҳаллий тилларга таржима қилиш, шунингдек молиявий ташкилотларининг матбуот ишлари бўйича вазифаларини бажариш учун ташкил этилган. 1929 йилда тугатилган.
"ИЗВЕСТИЯ" ГАЗЕТАСИНИНГ ЎРТА ОСИЁ БЎЛИМИ
1925 йил январда ташкил этилиб, 1929 йил охирида тугатилган.
КИТОБ ВА ИШ ЮРИТИШ МОЛЛАРИ ВА МУСИҚА АСБОБЛАРИНИ НАШР ЭТИШ ВА СОТИШ БЎЙИЧА ТУРКИСТОН АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ (ТУРКПЕЧАТ)
1922 йил 19 декабрда Туркистон Республикаси Халқ хўжалиги Марказий Кенгаши Туркистон матбуот агентлигининг Низомини рўйхатдан ўтказилган. Кейинчалик у китоб ва иш юритиш моллари нашр этиш, мусиқа асбобларини ва сотиш бўйича Туркистон акциядорлик компаниясига айлантирилган (Туркпечать).
Ўрта Осиё Иқтисодий Кенгашининг 1926 йил 20 сентябрдаги қарори билан тугатилган.
ТУРКИСТОН КИТОБ ВА КАНЦЕЛЯРИЯ МОЛЛАРИНИ ҲАМДА МУСИҚАГА ОИД МАЪЛУМОТЛАРНИ НАШР ЭТИШ ВА САВДОСИ УЧУН АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИНИНГ “СОВЕТ ШАРҚИ” БОСМАХОНАСИ
Туркистон китоб ва канцелярия молларини нашр этиш ҳамда мусиқа асбоблари савдоси учун “Совет Шарқи” Босмахонаси ташкил этилган. 1926 йил 28 сентябрда тугатилган.
ТУРКИСТОН АССР МАОРИФ ХАЛҚ КОМИССАРЛИГИ ҲУЗУРИДАГИ ТУРКИСТОН ДАВЛАТ НАШРИЁТИ
Фонд таркибидаги ҳужжатларда нашриётнинг ташкил этилиш тарихига оид маълумотлар берилмаган.
“ИҚТИСОДИЙ ҲАЁТ” ЖУРНАЛИ ТАҲРИРИЯТИ
Туркистон АССР ХХМКнинг 1920 йилдан 1922 йил 5 январгача фаолият олиб борган кунлик газетаси, 1922 йил 5 январдан эса Туркистон Иқтисодий Кенгаши органи газетаси, 1922 йил 15 ноябрдаги Туркистон АССР ХКС буйруғи билан “Туркестанская Правда” газетаси билан бирлаштириб юборилган.
ТУРКИСТОН ХАЛҚ ХЎЖАЛИГИ ЖУРНАЛИ ТАҲРИРИЯТИ
Туркистон АССР Халқ хўжалиги Марказий Кенгаши ҳафталик органи “Туркистон Халқ хўжалиги” журнали 1919 йил 19 февралда Туркистон АССР ХКС қарори билан ташкил этилиб, 1922 йил декабрда нашриёт фаолияти тўхтатилган.
ТУРКИСТОН АССР КИТОБ ПАЛАТАСИ Тошкент ш.
Туркистон АССР Китоб палатаси 1920 – 1921 йилларда Тошкент шаҳрида фаолият олиб борган.