БУТУНИТТИФОҚ САБЗАВОТ БИРЛАШМАСИНИНГ ЎРТА ОСИЁ РЕЗАВОР МЕВАЛАР ИДОРАСИ (Ўрта Осиё Цсентроплодоовощь бўлими)
1931 йил сентябрида ЦК ВКП (б) Ўрта Осиё бюроси ва СССР МК қарори билан хўл, қуруқ ва қайта ишланган мева, сабзавот, полиз ва резавор меваларни ғамлаш ва харид қилиш мақсадида ташкил этилган.
СССР Бутуниттифоқ Истеъмолчилар жамияти Марказий Кенгаши Президиумининг 1934 йил 27 ноябрдаги қарори билан тугатилган.
СССР ТАШҚИ САВДО ХАЛҚ КОМИССАРЛИГИ МЎЙНА ХЎЖАЛИГИ БОШ БОШҚАРМАСИНИНГ ЎРТА ОСИЁ ВАКОЛАТХОНАСИ (Среднеазиатское представительство Главпушнины)
1930 йил 19 августда Бутуниттифоқ Муйначилик бош бошқармасининг Ўрта Осиёдаги бирлашмаси этиб ташкил этилган. СССР Ташқи савдо халқ комиссарлигининг мўйна хўжалиги бош бошқармасининг Ўрта Осиё ваколатхонаси этиб номи ўзгартирилган. 1934 йилда ташкилот фаолияти тугатилган.
СССР ХОМАШЁ ЗАҲИРАЛАШ МИНИСТРЛИГИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН ССРДАГИ ВАКОЛАТХОНАСИ (Управление Уполминзага СССР в УзССР)
1932 йил 13 мартда Ўзбекистон ССР ХКС ҳузурида СССР Меҳнат ва Мудофааа кенгашининг заҳиралаш қўмитасининг ваколатхонаси ташкил этилган. Хомашё Ғамлаш қўмитаси 1938 йил СССР Таъминот халқ комиссариятига айлантирилиб, унинг қошида Ўзбекистон ССРдаги ваколатхонаси ташкил этилган.
1946 йил комиссарликларнинг министрликларга айлантирилиши натижасида, СССР Заҳиралаш министрлигининг Ўзбекистон ССРдаги ваколатхонаси этиб ташкил этилган. 1953 йил 1 июнда Қишлоқ хўжалиги ва заҳиралаш министрликларининг бирлаштирилгач, ташкилот Қишлоқ хўжалиги министрлигининг Заҳиралаш бош бошқармаси сифатида фаолият олиб борган.
1953 йил 21 декабрда Заҳиралаш министрлигининг қайта ташкил этилиши натижасида ва СССР Таъминот министлигининг Ўзбекистон ССРдаги бошқармаси этиб ташкил этилган.
СССР Ғамлаш министрлигининг 1956 йил 31 январдаги қарори билан 1956 йил 10 мартда бошқарма фаолияти тугатилган.
СССР АВТОМОБИЛЬ САНОАТИ МИНИСТРЛИГИ ТАЪМИНОТ БОШ БОШҚАРМАСИНИНГ ТОШКЕНТДАГИ БЎЛИМИ
1942 йилда СССР Ўрта Осиё Машинасозлик халқ комиссарлигининг Таъминот Бош бошқармаси Тошкент бўлими ташкил этилган. 1946 йилда идора СССР Автомобиль саноати министрлиги тизимига ўтказилиб, СССР Автомобиль саноати министрлигининг Таъминот Бош бошқармасининг Тошкент бўлими бошқармаси номи билан аталган. 1947 йилда ташкилот фаолияти тугатилган.
СССР РАНГЛИ МЕТАЛЛУРГИЯ МИНИСТРЛИГИНИ ИШЧИЛАР БИЛАН ТАЪМИНЛАШ БОШ БОШҚАРМАСИНИНГ ЎРТА ОСИЁДАГИ ВАКОЛАТХОНАСИ
СССР Рангли металлургия министрлигини ишчилар билан таъминлаш бош бошқармасининг Ўрта Осиё ваколатхонаси Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1946 йил 25 ноябрдаги қарори ва СССР Рангли металлургия Министрлигининг 4 декабрдаги буйруғи асосида ташкил этилган. Ваколатхона министрликнинг республикадаги бўлимларини саноат, нон, озиқ-овқат маҳсулотлари ва махсус кийимлар билан таъминлаш ишларини бажарган. 1955 йилда ташкилот фаолияти тугатилган.
ЎЗБЕКИСТОН ССР МИНИСТРЛАР СОВЕТИ ҲУЗУРИДАГИ БАЛИҚЧИЛИК САНОАТИ БОШ БОШҚАРМАСИНИНГ ТАЪМИНОТ БЎЛИМИ (Узрыбснаб)
Ўзбекистон ССР ХКС қарори билан унинг қошидаги Балиқчилик саноати Бош бошқармаси қошида саноат техник таъминот базаси ташкил этилган. 1948 йил Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг қарорига кўра, Ўзбекистон ССР балиқчилик саноати корхоналарини моддий-техник базаси билан таъминлаш трести номи билан қайта ташкил этилган.
Ташкилот Низомига кўра, Ўзбекистон ССР балиқчилик саноати корхоналарини саноат-техник ва қурилиш материаллари билан таъминлаш вазифасини бажарган. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1953 йил 13 ноябрдаги қарорига кўра трест Хўжалик ҳисоби идораси этиб ташкил этилган. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1957 йил 17 августда идора фаолияти тугатилган.
ЎЗБЕКИСТОН СОВЕТ СОЦИАЛИСТИК РЕСПУБЛИКАСИ ТАЪМИНОТ ХАЛҚ КОМИССАРЛИГИ (ЎзССР Наркомснаб)
1930 йил 22 ноябрда тузилган. 1934 йил 29 июлда Таъминот халқ комиссарлиги Ички савдо ва Озиқ-овқат саноати халқ комиссарликларига бўлинган.
СССР ТАЪМИНОТ ХАЛҚ КОМИССАРЛИГИНИНГ ЎРТА ОСИЁДАГИ ВАКОЛАТХОНАСИ (Уполнаркомснаба СССР в Средней Азии)
1929 йил 1 октябрда ташкил этилиб, 1934 йил 29 сентябрда ваколатхона тугатилган.
БУТУНИТТИФОҚ ХОРИЖИЙ ФУҚАРОЛАР БИЛАН САВДО ИШЛАРИНИ ОЛИБ БОРИШ БИРЛАШМАСИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН ССР ВАКОЛАТХОНАСИ (Узбекская контора Торгсина)
СССР Ташқи савдо халқ комиссарлигининг 1932 йил 2 июндаги фармони билан ташкил этилган. 1935 йил ноябрда тугатилган.
БУТУНИТТИФОҚ ХОРИЖИЙ ФУҚАРОЛАР БИЛАН САВДО ИШЛАРИНИ ОЛИБ БОРИШ БИРЛАШМАСИНИНГ ЎРТА ОСИЁ ВАКОЛАТХОНАСИ (Уполторгсин в Средней Азии)
1932 йил 13 ноябрдаги СССР Ташқи савдо халқ комиссарлигининг Ўрта Осиёдаги ваколатли бошқармасининг буйруғи билан ташкил этилган. СССР Ташқи савдо халқ комиссарлигининг 1934 йил 5 октябрдаги буйруғи билан тугатилган.
ДАВЛАТ ЭКСПОРТ ВА ИМПОРТ САВДО ИДОРАСИНИНГ ЎРТА ОСИЁ БЎЛИМИ (Среднеазиатское отделение Госторга)
СССР Ташқи савдо Халқ Комиссарлиги Ўрта Осиё ваколатхонасининг 1922 йил 11 сентябрдаги буйруғи билан, Комиссарликнинг Ўрта Осиёдаги ваколатхонаси таркибидан Давлат экспорт-импорт савдоси бўлимининг Ўрта Осиё бўлими алоҳида муассаса сифатида ташкил этилган. 1924 йил 15 декабрда бўлим фаолияти тугатилган.
СССР ТАШҚИ САВДО ХАЛҚ КОМИССАРЛИГИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН ССР ХАЛҚ КОМИССАРЛАРИ СОВЕТИ ҚОШИДАГИ ВАКОЛАТХОНАСИ
1931 йил 1 майда ташкил этилган; СССР Ташқи савдо халқ комиссарлигининг Ўзбекистон ССРдаги ваколатхонасининг 1941 йил 23 январдаги буйруғи билан тугатилган.
СССР ТАШҚИ САВДО ХАЛҚ КОМИССАРЛИГИНИНГ ЎРТА ОСИЁДАГИ ВАКОЛАТХОНАСИ (Уполнаркомвнешторг СССР в Средней Азии)
1919 йил 4 ноябрда Туркистон АССР Савдо ва саноат халқ комиссарлиги қошида Ташқи савдо бўлими ташкил этилган. 1921 йилда Бутунроссия МИҚ ва РСФСР ХКСнинг Туркистон ишлари бўйича комиссияси таркибига ўтказилган. 1921 йил 18 майда Бутунроссия МИҚ ва РСФСР ХКСнинг Туркистон ишлари бўйича комиссияси таркибида Ташқи савдо халқ комиссарлигининг ваколатхонаси ташкил этилган. Шу йилнинг 30 июлида Ташқи савдо халқ комиссарлигининг буйруғига кўра, РСФСР Ташқи савдо халқ комиссарлигининг Ўрта Осиёдаги ваколатхонаси; 1922 йил 1 сентябрда РСФСР Ташқи савдо халқ комиссарлигиенинг, 1923 йилдан эса СССР Ташқи савдо халқ комиссарлигининг Ўрта Осиёдаги ваколатхонаси этиб ташкил этилган. 1934 йил 15 октябрда ташкилот фаолияти тугатилган.
ЎЗБЕКИСТОН ИСТЕЪМОЛЧИЛАР ЖАМИЯТИ УЮШМАСИ (Узбекбирлашув)
1925 йил январда 26 кооператив йиғилишида Ўзбекистон истеъмол жамиятлари иттифоқи тузилган. 22 февралда бўлиб ўтган комиссия аъзолари йиғилишида “Ўзбекбирлашув” деб қисқартирилган номини қабул қилган.
БУТУНИТТИФОҚ ИСТЕЪМОЛЧИЛАР ЖАМИЯТИ МАРКАЗИЙ ИТТИФОҚИНИНГ ЎРТА ОСИЁ БЎЛИМИ (Центросоюз Ўрта Осиё идораси)
Бутуниттифоқ истеъмолчилар жамияти марказий иттифоқи Низомининг 5-банди асосида 1923 йилда ташкил этилган. 1932 йил 13 январдаги Ўрта Осиё Иқтисодий Кенгаши тузилгач, ташкилот фаолияти тугатилган.
ЎЗБЕКИСТОН ССР ХАЛҚ КОМИССАРЛИГИ ҲУЗУРИДАГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКА ЁҚИЛҒИ ТРЕСТИ (Ўзтопторг)
1936 йил 25 февралда Ўзбекистон ССР ХКСнинг қарори билан ташкил этилиб, 1942 йил 22 январда тугатилган.
СССР ШАКАР САНОАТИ БУТУНИТТИФОҚ УЮШМАСИНИНГ ЎРТА ОСИЁДАГИ САВДО БОШҚАРМАСИ (Сахаротрест)
1924 йил декабрда ташкил этилиб, 1930 йил 15 февралда ташкилот фаолияти тугатилган.
ЎРТА ОСИЁ НОН ВА ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ МАҲСУЛОТЛАРИ САВДОСИ ВА ҚАЙТА ИШЛАШ АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ
1926 йил 15 июндаги акциядорлар шартномасига мувофиқ нон маҳсулотлари, ғалла еми ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини тайёрлаш, қайта ишлаш ва савдо қилиш ҳамда уларни зарур миқдорда Ўрта Осиёга олиб келиш мақсадида ташкил этилган. СССР ХКС ва Мудофааа ва меҳнат кенгашининг 1932 йил 13 февралдаги қарори билан тугатилган.
ТЎҚИМАЧИЛИК МАҲСУЛОТЛАРИ САВДОСИ ДАВЛАТ АКЦИЯДОРЛИК КОМПАНИЯСИНИНГ ЎРТА ОСИЁ МИНТАҚАВИЙ ИДОРАСИ (Среднеазиатская контора Текстильторга)
1920 йил 10 февралда ташкил этилиб, 1930 йил 31 январда ташкилот фаолияти тугатилган.
СССР УМУМИЙ МАШИНАСОЗЛИК ХАЛҚ КОМИССАРЛИГИНИНГ ХАЛҚ ИСТЕЪМОЛ МОЛЛАРИ САВДОСИ ТРЕСТИНИНГ РЕСПУБЛИКАЛАРАРО БОШҚАРМАСИ Тошкент ш. (Ташкентская контора Главсбыта НКОМ СССР)
1925 йилда Тошкент тикув машиналари сотиш давлат бирлашмаси ташкил этилиб, 1929 йилда Тошкент саноқ, ёзув ва тикув машиналари сотиш давлат бирлашмасининг депоси этиб қайта номланган. 1933 йилда Тошкент вилояти аниқ саноат буюмларини сотиш бўлимига, 1937 йилдан кенг тармоқли маҳсулотларни ишлаб чиқариш заводлари бош бошқармасининг Тошкент вилояти бошқармаси (Главширпотреб), 1939 йилдан эса Тошкент кенг тармоқли маҳсулотларни сотиш трести бошқармаси деб ўзгартирилган.
1940 йил 15 майда СССР Умумий машинасозлик халқ Комиссарлиги буйруғи билан комиссарликнинг Тошкентдаги республикалараро бошқармаси ташкил этилиб, 1941 йил 28 мартда бошқарма фаолияти тугатилган.
РОССИЯ-ЎРТА ОСИЁ АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ (Россредаз)
РСФСР Мудофааа ва Меҳнат Кенгашининг 1922 йил 11 октябрдаги қарори билан Бухоро Халқ Совет Республикаси билан савдо қилиш ва унинг чегараларида барча турдаги товарлар ва хомашёларни харид қилиш мақсадида Россия-Бухоро жамияти ташкил этилган. СССР Мудофааа ва Меҳнат Кенгашининг 1925 йил 22 майдаги фармони билан ташкилот номи Россия-Ўрта Осиё акциядорлик жамияти деб ўзгартирилган. 1927 йил 21 ноябрда акциядорлар умумий йиғилишининг қарори билан тугатилган.
ЎЗБЕКИСТОН ДАВЛАТ УЛГУРЖИ ВА ЧАКАНА САВДО ТРЕСТИ (Узбекторг)
1925 йил 18 январда ташкил этилиб, 1935 йил 20 августда Ўзбекистон ССР Савдо халқ комиссарлигининг Маҳаллий савдо Бош бошқармаси билан бирлаштирилган.
ЎЗБЕКИСТОН ССР САВДО ХАЛҚ КОМИССАРЛИГИ (Наркомторг УзССР)
1924 йил 1 декабрда ЎзССР Ички савдо халқ комиссарлиги ташкил этилиб, 1926 йил 25 июлда ЎзССР Ташқи ва ички савдо халқ комиссарлиги этиб қайта ташкил этилган. 1930 йил 22 ноябрда ЎзССР Ташқи ва Ички савдо халқ комиссарлиги тугатилиб, унинг ўрнига ЎзССР Таъминот Халқ Комиссарлиги ташкил этилди. 1934 йил 29 июлда ЎзССР Ички Савдо Халқ Комиссарлиги қайта ташкил этилиб, 1938 йил 20 августда ЎзССР Савдо Халқ Комиссарлиги деб ўзгартирилди.