ТУРКИСТОН АВТОНОМ СОВЕТ СОЦИАЛИСТИК РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ ПЛАН КОМИССИЯСИ (ТУРКГОСПЛАН)
1921 йил 23 ноябрда Туркистон Автоном Совет Социалистик Республикаси Иқтисодий Кенгаши қошида тузилган, 1925 йил 11 майда Ўрта Осиёнинг миллий-ҳудудий чегараланиш сиёсати натижасида тугатилган.
БатафсилХАЛҚ КОМИССАРЛАРИ СОВЕТИ ҚОШИДАГИ ТУРКИСТОН ИҚТИСОДИЙ КЕНГАШИ ТУРКИСТОН АССР (ТИК).
Туркистон АССР Марказий Ижроия Қўмитасининг 1921 йил 14 мартдаги декрети билан ташкил этилган. Туркистон Иқтисодий Кенгашининг ваколатига қуйидагилар кирган: тегишли органлар орқали РСФСР Меҳнат ва Мудофа Кенгаши кўрсатмалари ва топшириқларини бажариш ва барча кўрсатмалар ва иқтисодий характердаги вазифаларнинг бажарилишини назорат қилиш; Совет ҳокимиятининг барча органларининг иқтисодий ривожланиш борасидаги фаолиятини кузатиш ва назорат қилиш; РСФСРнинг ягона режаси асосида республиканинг умумий иқтисодий режасини ишлаб чиқиш ва унинг бажарилишини назорат қилиш, барча моддий ресурслардан тўғри фойдаланишни назорат қилиш. 1924 йил охирида тугатилган
БатафсилТУРКИСТОН АССР ХАЛҚ КОМИССАРЛАРИ СОВЕТИ ҚОШИДАГИ ТУРКИСТОН ПАХТА ҚЎМИТАСИ (ТУРКХЛОПКОМ).
1918 йил 24 мартда Туркистон ўлка халқ ишлаб чиқариш кенгаши (кейинчалик Туркистон Республикаси Халқ хўжалиги Марказий Кенгаши)нинг пахтачилик бошқармаси тузилди. 1922 йил бошида унинг ўрнига Туркистон АССР Халқ Комиссарлари Совети қошида пахта қўмитаси (Туркхлопком) тузилган. 1924 йил 20 декабрда тугатилган.
ТУРКИСТОН АССР ОЗИҚ-ОВҚАТ ХАЛҚ КОМИССАРЛИГИ (ТУРКНАРКОМПРОД)
Туркистон ўлкаси Халқ Комиссарлари Советининг 1917 йил 23 ноябрдаги буйруғи билан озиқ-овқат Халқ комиссарлиги сифатида ташкил этилган. 1918 йил 7 мартда у Туркистон ўлкаси Халқ Комиссарлари Совети қошидаги озиқ-овқат бўлимига айлантирилган. 1918 йил 15 июнда Туркистон Ўлкаси озиқ-овқат директорияси, 1919 йил декабрда яна Туркистон АССР озиқ-овқат халқ комиссарлиги сифатида ташкил этилди. Туркистон Марказий Ижроия Қўмитасининг 1923 йил 7 октябрдаги фармони билан Туркистон Озиқ-овқат Халқ Комиссарлиги тугатилган.
ТУРКИСТОН АССР ХАЛҚ ХЎЖАЛИГИ МАРКАЗИЙ КЕНГАШИНИНГДАВЛАТ САНОАТ ВА САВДО КОРХОНАЛАРИ БЎЛИМИ (ГОСПРОМТОРГ)
1922 йил 22 апрелда Халқ хўжалиги Марказий Кенгаши Президиумининг буйруғи билан Туркистон АССР Марказий Халқ хўжалиги Кенгашининг Савдо ва таъминот Бош бошқармаси (Туркторгснаб) ташкил этилиб, у 1922 йил 1 августда Туркистон АССР Халқ хўжалиги Марказий Кенгашининг Давлат саноат ва тижорат корхоналари бошқармаси сифатида ташкил этилган. 1923 йил январ ойида ташкилот фаолияти тугатилган.
Туркистон АССР Халқ хўжалиги Марказий Кенгаши ҳузуридаги Туркистон Давлат қурилиш ва таъминоти қўмитаси
1917 йил 20 декабрда Туркистон ўлкаси темир йўл бошқармасининг янги тармоқларини қуриш бўлими ташкил этилди; 1920 йил 10 апрелда Туркистон АССР Халқ хўжалиги Марказий Кенгаши қошидаги Туркистон Давлат қурилиш таъминоти қўмитаси этиб қайта ташкил этилди. 1922 йилда 17 февралдаги Халқ хўжалиги Марказий Кенгаши Президиумининг қарори асосида тугатилган.
ТУРКИСТОН АССР ХАЛҚ ХЎЖАЛИГИ МАРКАЗИЙ КЕНГАШИ ҲУЗУРИДАГИ УЛГУРЖИ ВА ЧАКАНА САВДО ТУРКИСТОН ДАВЛАТ ТРЕСТИ
Туркистон АССР Халқ хўжалиги Марказий Кенгаши ҳузуридаги улгуржи ва чакана савдо Туркистон давлат трести 1920 йилда Тошкент шаҳрида ташкил этилган. 1924 йил 29 декабрда Халқ Хўжалиги Маразий Кенгаши Ўлка савдо бўлими “Туркторг” деб қайта номланган.
ДАВЛАТ САВДО ЭКСПОРТ-ИМПОРТ ИДОРАСИ ЎРТА ОСИЁ БЎЛИНМАСИ
1919 йил 4 ноябрда Туркистон Республикаси ва Туркистонга чегарадош мамлакатлар билан ташқи савдо ва товар айирбошлашни бошқариш учун Туркистон АССР савдо ва саноат Халқ Комиссарлиги ҳузурида ташқи савдо бўлими ташкил этилган.
1920 йилда савдо ва саноат Халқ Комиссарлиги ҳузуридаги ташқи савдо бўлими Туркистон ишлари бўйича РСФСР ВЦИК ва СНК Комиссиясига берилган.
1921 йил 18 майда Туркистон ишлари бўйича РСФСР ВЦИК ва СНК Комиссияси ҳузуридаги ташқи савдо бўлими Туркистон ишлари бўйича РСФСР ВЦИК ва СНК Комиссияси ҳузуридаги Ташқи Савдо Халқ Комиссарлиги Ваколатлиси Бошқармаси этиб қайта номланган.
1922 йил 11 сентябрдаги Ўрта Осиёдаги РСФСР Ташқи Савдо Халқ Комиссарлиги Ваколатхонаси бўйича буйруққа асосан Ўрта Осиёдаги Ташқи Савдо Халқ Комиссарлиги РСФСР Ташқи Савдо Халқ Комиссарлигининг Ўрта Осиёдаги Ваколатлиси Бошқармаси сифатида қайта ташкил этилади. Бунда бу бошқарма ўзидан Давлат садо экспорт-импорт идораси Ўрта Осиё бўлинмасини (Госторг) чиқариб ташлайди.
ТУРКИСТОН АССР ТУРКИСТОН АССР ИШЧИ, ДЕҲҚОН ВА ҚИЗИЛ АРМИЯ ДЕПУТАТЛАРИ МАРКАЗИЙ ИЖРОИЯ ҚЎМИТАСИ ҚОШИДАГИ ОЧАРЧИЛИК ОҚИБАТЛАРИГА ҚАРШИ КУРАШИШ МАРКАЗИЙ КОМИССИЯСИ
1921 йил 12 июлдаги Туркистон Марказий Ижроия Қўмитаси қарори билан Туркистон Марказий Ижроия қўмитаси қошида очарчиликда қолганларга ёрдам кўрсатиш бўйича Марказий комиссия (ЦК ПомГол при ТуркЦИКе) тузилган бўлиб, унинг таркибига Туркистон Марказий Ижроия қўмитаси, ЦК КПТ, Туркистон фронти сиёсий бошқармаси, Бутуниттифоқ касаба уюшмалари Марказий Кенгаши (ВЦСПС) Туркистон бюроси, болалар аҳволини яхшилаш бўйича Комиссия, Туркистон АССР озиқ-овқат Халқ Комиссарлиги, Туркистон АССР маърифат Халқ Комиссарлиги, Туркистон АССР соғлиқни сақлаш Халқ Комиссарлиги вакилларига кирган. Туркистон Марказий Ижроия Қўмитаси томонидан режа қабул қилинган бўлиб, унга кўра Туркистон АССР 220 минг оч қолганларни жойлаштириш учун қабул қилиши лозим бўлган. Бутунроссия Марказий Ижрия Қўмитаси Президиуми қарори билан, кейинчалик эса Туркистон Марказий Ижроия Қўмитаси қарори билан унинг қошидаги очарчиликда қолганларга ёрдам кўрсатиш Марказий комиссия тарқатиб юборилган. Унинг ўрнига Туркистон МИҚ қошида 1922 йил 10 октябрда очарчилик оқибатларига қарши кураш Марказий комиссияси (ЦК Последгол при ТуркЦИК) ташкил этилган.
ТУРКИСТОН ВИЛОЯТ ИСТЕЪМОЛЧИЛАР ЖАМИЯТЛАРИ ИТТИФОҚИ (ТУРКСОЮЗ)
ТуркАССР Халқ Комиссарлари Советининг 1920 йил 21 октабрдаги декрети билан ташкил этилган.1924 йил 1 апрелда истеъмол кооператсияси қайта ташкил этилиши муносабати билан тугатилган; унинг вазифалари Марказ Иттифоқининг Ўрта Осиёдаги ваколатхонасига ўтказилди.
ЎРТА ОСИЁ КЎРГАЗМА ҚЎМИТАСИ (СРЕДАЗВЫСТАВКОМ)
1918 йил 19 июлда Туркистон касаначилик қўмитаси миллийлаштирилган жамғармаси негизида Туркистон Республикаси Халқ Хўжалиги Марказий Кенгаши саноат ва савдо Бошқармаси ҳузуридаги касаначилик буюмлари Ўлка музейи ташкил этилган; 1922 йил ноябрда Туркистон касаначилик саноати буюмлари Доимий кўргазмаси этиб қайта номланган. 1922 йил 11 декабрда Туркистон АССР Халқ Комиссарлари Кенгаши қарори билан мазкур ташкилот Ўрта Осиё Иқтисодийт Кенгаши ҳузуридаги Ўрта Осиё кўргазма қўмитаси сифатида қайта ташкил этилган.
ТУРКИСТОН ОКРУГИ ТРАНСПОРТ ХОДИМЛАРИ БИЛАН ТАЪМИНЛАШ БОШҚАРМАСИ (ТУРКПРОДПУТ)
1917 йил март ойида темирйўлчиларни зарур маҳсулотлар билан таъминлаш мақсадида Ўрта Осиё темирйўли Марказий озиқ-овқат қўмитаси ташкил этилди, 1919 йилда Туркистон алоқа округи (Туркистон округи транспорт ходимлари билан таъминлаш бошқармаси) озиқ-овқат бўлими деб номланди. Туркистон округи транспорт ходимлари билан таъминлаш бошқармасининг 1921 йил 1-декабрдаги буйруғи билан Туркистон округи транспорт ишчиларини таъминлаш округи деб номланди. 1922 йилда тугатилган.
БУТУНТУРКИСТОН НОГИРОНЛАР УЮШМАСИ ҲУЗУРИДАГИ “МАДАНИЯТ” ҲАРБИЙ НОГИРОНЛАР ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ КООПЕРАТИВ ЎРТОҚЛИГИ. Тошкент ш.
Бутунтуркистон ногиронлар уюшмаси ҳузуридаги “Маданият” Ҳарбий ногиронлар қишлоқ хўжалиги кооператив ўртоқлиги ташкил топиш санаси маълум эмас. 1924 йилда тугатилган.
МОСКВА ТИКУВ САНОАТИ КОРХОНАСИ БИРЛАШМАСИ ТУРКИСТОН БЎЛИНМАСИ ҲУЗУРИДАГИ СССР АВИАЦИЯ, КИМЁВИЙ САНОАТ ВА МУДОФАА ДЎСТЛИК ЖАМИЯТИ БЮРОСИ
Москва тикув саноати корхонаси бирлашмаси Туркистон бўлинмаси ҳузуридаги Совет Социалистик Республикалар Иттифоқи авиация ва кимёвий саноат ва мудофаа дўстлик жамияти ячейкаси бюроси 1924 йилда ташкил этилган. Тугатилиш санаси 1924 йил.
ТОШКЕНТ ШАҲАР ПОЧТА-ТЕЛЕГРАФ ИДОРАСИ ҲУЗУРИДАГИ ОЗИҚ-ОВҚАТ ҚЎМИТАСИ
Тошкент шаҳар почта-телеграф идораси ҳузуридаги озиқ-овқат қўмитаси 1917 йилдан 1920 йилга қадар Тошкент шаҳрида фаолият кўрсатган.
БатафсилТУРКИСТОН АССР ОЗИҚ-ОВҚАТ ХАЛҚ КОМИССАРЛИГИНИНГ ОЗИҚ-ОВҚАТ ТАРҚАТИШ БЎЙИЧА ТУРКИСТОН ЎЛКА БОШҚАРМАСИ
Туркистон АССР Озиқ-овқат халқ комиссарлигининг озиқ-овқат тарқатиш бўйича Туркистон ўлка бошқармаси 1920 йил 1 январда Тошкент шаҳрида ташкил этилган. 1920 йил 26 ноябрда тугатилган.
СОВЕТ ИШЧИЛАРИ ВА САВДО ХИЗМАТЧИЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ МАҲАЛЛИЙ ҚЎМИТАЛАРИ
Совет ва савдо хитматчилари касаба уюшмаси маҳаллий қўмиталари ташкил этилган санаси маълум эмас. 1924 йил 1 декабрда мазкур қўмита тугатилган.
Мазкур фондга қуйидаги қўмиталар киритилган: а) Туркистон АССР молия Халқ Комиссарлиги ҳузуридаги совет ва савдо хизматчилари касаба уюшмаси 21-сон маҳаллий қўмитаси; б) Туркистон АССР молия Халқ Комиссарлиги ҳузуридаги совет ва савдо хизматчилари касаба уюшмаси 2-сон маҳаллий қўмитаси; в) Туркистон АССР меҳнат Халқ Комиссарлиги ва Бутуниттифоқ Касаба уюшмасининг Марказий Кенгаши Туркистон бюроси ҳузуридаги совет ва савдо хизматчилари касаба уюшмаси 12-сон маҳаллий қўмитаси.
ШИМОЛИЙ-ҒАРБИЙ АКЦИАДОРЛИК САВДО ЖАМИЯТИ ҲУЗУРИДАГИ СОВЕТ ВА САВДО ХИЗМАТЧИЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ МАҲАЛЛИЙ ҚЎМИТАСИ
Шимолий-ғарбий акциадорлик савдо жамияти ҳузуридаги совет ва савдо хизматчилари касаба уюшмаси маҳаллий қўмитаси (Петрограф савдо) ташкил этилган санаси маълум эмас. 1924 йил январь ойида Шимолий-ғарбий акциадорлик савдо жамияти ҳузуридаги совет ва савдо хизматчилари касаба уюшмаси маҳаллий қўмитаси деб қайта номланган (Ленинградсавдо).
ТУРКИСТОН ЎЛКАСИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ КООПЕРАЦИЯСИ ҲУЗУРИДАГИ СОВЕТ ИШЧИЛАРИ ВА САВДО ХИЗМАТЧИЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ 33-СОН МАҲАЛЛИЙ ҚЎМИТАСИ
Туркистон ўлкаси Ишлаб чиқариш кооперацияси ҳузуридаги совет ва савдо хизматчилари касаба уюшмаси 4-сон маҳаллий қўмитаси 1924 йилда Туркистон ўлкаси Ишлаб чиқариш кооперацияси ҳузуридаги совет ва савдо хизматчилари касаба уюшмаси 33-мон маҳаллий қўмитаси деб қайта номланган
БУТУНРОССИЯ ТЕМИР ЙЎЛЧИЛАР ТАЪМИНОТИ ТУРКИСТОН БЮРОСИ ҲУЗУРИДАГИ СОВЕТ ИШЧИЛАРИ ВА САВДО ХИЗМАТЧИЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ 6-СОН МАҲАЛЛИЙ ҚЎМИТАСИ
Бутунроссия темир йўлчилар таъминоти Туркистон бюроси ҳузуридаги совет ва савдо хизматчилари касаба уюшмаси 6-сон маҳаллий қўмитаси 1919-1922 йилларда Тошкент шаҳрида фаолият юритган.
НОННИ ТАСАРРУФ ЭТИШ БЎЙИЧА ТУРКИСТОН МАРКАЗИЙ ИЖРОИЯ ҚЎМИТАСИ ВАКОЛАТЛИСИ БОШҚАРМАСИ ҲУЗУРИДАГИ СОВЕТ ВА САВДО ХИЗМАТЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ 11-БОШЛАНҒИЧ ҚЎМИТАСИ
Нонни тасарруф этиш бўйича Туркистон Марказий Ижроия Қўмитаси ваколатлиси Бошқармаси ҳузуридаги совет ва савдо хизматлари касаба уюшмаси 11-бошланғич қўмитаси 1923 йил 27 мартда Тошкент шаҳрида ташкил этилган ва 1924 йил 18 майга қадар фаолият юритган.
БУТУН ИТТИФОҚ ИСТЕЪМОЛЧИЛАР ЖАМИЯТЛАРИ ИТТИФОҚИ ҲУЗУРИДАГИ СОВЕТ ИШЧИЛАРИ ВА САВДО ХИЗМАТЧИЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ 7-СОН МАҲАЛЛИЙ ҚЎМИТАСИ
Бутун иттифоқ истеъмолчилар жамиятлари Иттифоқи ҳузуридаги совет ва савдо хизматчилари касаба уюшмаси 7-сон маҳаллий қўмитаси 1919 йилда Тошкент шаҳрида ташкил этилган. 1923 йил 17 декабрда тугатилган.
“НОНМАҲСУЛОТ” АКЦИАДОРЛИК ЖАМИЯТИ ТУРКИСТОН БЮРОСИ ВАКОЛАТЛИСИ ҲУЗУРИДАГИ СОВЕТ ИШЧИЛАРИ ВА САВДО ХИЗМАТЧИЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ 14- МАҲАЛЛИЙ КЎМИТАСИ
Мазкур фонднинг ташкил этилиш ва тугатилиш санаси. 1924 йилга оид ҳужжатлар мавжуд.
ЎРТА ОСИЁДА РСФСР ТАШҚИ САВДО ХАЛҚ КОМИССАРЛИГИ ВАКОЛАТХОНАСИ МАРВ БЎЛИНМАСИ ҲУЗУРИДАГИ СОВЕТ ИШЧИЛАРИ ВА ХИЗМАТЧИЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ 19-СОН МАҲАЛЛИЙ ҚЎМИТАСИ Марв ш.
Мазкур фонднинг ташкил топиш ва тугатилиш саналари кўрсатилмаган. 1921 йилдан 1923 йилгача даврга оид ҳужжатлар мавжуд.
ТУРКИСТОН СОВЕТ СОЦИАЛИСТ РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ХАЛҚ КОМИССАРЛИГИ ҲУЗУРИДАГИ СОВЕТ ВА САВДО ХИЗМАТЧИЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ 22- МАҲАЛЛИЙ ҚЎМИТАСИ “БОЛАЛАР ДЎСТИ” МУХТОР ЖАМИЯТИ
ушбу (Фонд Р-400 фонди билан бирлаштириб юборилган) фонднинг ташкил топиш ва тугатилиш санаси кўрсатилмаган. 1924 йилга оид ҳужжатлар мавжуд.