ТУРКИСТОН АССРНИНГ БУТУНРОССИЯ МАРКАЗИЙ ИЖРОИЯ ҚЎМИТАСИ ПРЕЗИДИУМИ ҲУЗУРИДАГИ ВАКОЛАТХОНАСИ (МОСКВА Ш.).
1918 йилда РСФСР Миллий ишлар халқ комиссарлиги қошида Туркистон Республикасининг Марказий Ижроия Қўмитаси ва Халқ Комиссарлари Советининг ваколатли ваколатхонаси сифатида ташкил этилган. 1922 йил 1 декабрда Бутуниттифоқ МИҚ Президиуми қошидаги Туркистон АССР ваколатли ваколатхонаси этиб ўзгартирилди. Ўрта Осиёда ўтказилган миллий-ҳудудий чегараланиши сиёсати муносабати билан 1924 йил 28 ноябрда тугатилган.
Қирғизистон АССР Марказий Ижроия Қўмитаси ҳузуридаги Туркистон АССР Марказий Ижроия Қўмитаси ва Халқ Комиссарлари Советининг ваколатхонаси Оренбург ш.
1921 йил 6 октябрда ташкил топган. Ўрта Осиёдаги миллий-ҳудудий чегараланиш сиёсати натижасида 1924 йил ноябрда тугатилган.
БатафсилТУРКИСТОН АВТОНОМ СОВЕТ СОЦИАЛИСТИК РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ КОМИССАРЛАРИ СОВЕТИ (ТУРКИСТОН АССР ХКС)
ТУРКИСТОН АВТОНОМ СОВЕТ СОЦИАЛИСТИК РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ ПЛАН КОМИССИЯСИ (ТУРКГОСПЛАН)
1921 йил 23 ноябрда Туркистон Автоном Совет Социалистик Республикаси Иқтисодий Кенгаши қошида тузилган, 1925 йил 11 майда Ўрта Осиёнинг миллий-ҳудудий чегараланиш сиёсати натижасида тугатилган.
БатафсилХАЛҚ КОМИССАРЛАРИ СОВЕТИ ҚОШИДАГИ ТУРКИСТОН ИҚТИСОДИЙ КЕНГАШИ ТУРКИСТОН АССР (ТИК).
Туркистон АССР Марказий Ижроия Қўмитасининг 1921 йил 14 мартдаги декрети билан ташкил этилган. Туркистон Иқтисодий Кенгашининг ваколатига қуйидагилар кирган: тегишли органлар орқали РСФСР Меҳнат ва Мудофа Кенгаши кўрсатмалари ва топшириқларини бажариш ва барча кўрсатмалар ва иқтисодий характердаги вазифаларнинг бажарилишини назорат қилиш; Совет ҳокимиятининг барча органларининг иқтисодий ривожланиш борасидаги фаолиятини кузатиш ва назорат қилиш; РСФСРнинг ягона режаси асосида республиканинг умумий иқтисодий режасини ишлаб чиқиш ва унинг бажарилишини назорат қилиш, барча моддий ресурслардан тўғри фойдаланишни назорат қилиш. 1924 йил охирида тугатилган
БатафсилТУРКИСТОН АССР ХАЛҚ КОМИССАРЛАРИ СОВЕТИ ҚОШИДАГИ ТУРКИСТОН ПАХТА ҚЎМИТАСИ (ТУРКХЛОПКОМ).
1918 йил 24 мартда Туркистон ўлка халқ ишлаб чиқариш кенгаши (кейинчалик Туркистон Республикаси Халқ хўжалиги Марказий Кенгаши)нинг пахтачилик бошқармаси тузилди. 1922 йил бошида унинг ўрнига Туркистон АССР Халқ Комиссарлари Совети қошида пахта қўмитаси (Туркхлопком) тузилган. 1924 йил 20 декабрда тугатилган.
ТУРКИСТОН АВТОНОМ СОВЕТ СОЦИАЛИСТИК РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ХАЛҚ КОМИССАРЛИГИ (ТУРКИСТОН АССР НАРКОМФИН)
Туркистон ўлкаси Халқ Комиссарлари Советининг 1917 йил 23 ноябрдаги буйруғи билан тузилган.Ўрта Осиёда ўтказилган миллий-ҳудудий чегараланиш сиёсати натижасида 1924 йил 21 ноябрда тугатилган.
ТУРКИСТОН АССР ИШЧИ-ДЕҲҚОН ИНСПЕКЦИЯСИ ХАЛҚ КОМИССАРЛИГИ (ТУРКИСТОН АССР НК РКИ)
1918 йил 15 майда Туркистон АССР Марказий Давлат назорати тузилиб, у 1920 йил июнь ойида Туркистон АССР Ишчи-деҳқон инспекцияси халқ комиссарлиги сифатида қайта ташкил этилган. 1924 йил ноябрда Ўрта Осиёнинг миллий-ҳудудий чегараланиш сиёсати натижасида тугатилган.
ТУРКИСТОН АССР СОҒЛИҚНИ СAҚЛAШ ХAЛҚ КОМИССAРЛИГИ
Туркистон ўлкаси Халқ Комиссарлари Советининг 1917-йил 23 ноябрдаги буйруғи билан тузилган. Ўрта Осиёда ўтказилган миллий –ҳудудий чегараланиш сиёсати муносабати билан 1924 йил 24 ноябрда тугатилган.
ТУРКИСТОН АССР ОЗИҚ-ОВҚАТ ХАЛҚ КОМИССАРЛИГИ (ТУРКНАРКОМПРОД)
Туркистон ўлкаси Халқ Комиссарлари Советининг 1917 йил 23 ноябрдаги буйруғи билан озиқ-овқат Халқ комиссарлиги сифатида ташкил этилган. 1918 йил 7 мартда у Туркистон ўлкаси Халқ Комиссарлари Совети қошидаги озиқ-овқат бўлимига айлантирилган. 1918 йил 15 июнда Туркистон Ўлкаси озиқ-овқат директорияси, 1919 йил декабрда яна Туркистон АССР озиқ-овқат халқ комиссарлиги сифатида ташкил этилди. Туркистон Марказий Ижроия Қўмитасининг 1923 йил 7 октябрдаги фармони билан Туркистон Озиқ-овқат Халқ Комиссарлиги тугатилган.
ТУРКИСТОН АССР ХАЛҚ ХЎЖАЛИГИ МАРКАЗИЙ КЕНГАШИ (ТУРКИСТОН АССР ЦСНХ)
Туркистон ўлкаси Халқ Комиссарлари Советининг 1918 йил 21 мартдаги буйруғи билан Туркистон ўлка Халқ ишлаб чиқариш кенгаши тузилди, 1918 йил май ойида Туркистон Республикаси Саноат Комиссарлигига айлантирилди. 1918 йил 1 ноябрдан Халқ хўжалиги марказий кенгашига айлантирилган. Ўрта Осиёнинг миллий-ҳудудий чегараланиш сиёсати натижасида 1924 йил 1 ноябрда тугатилган.
ТУРКИСТОН ИШЧИ ВА ДЕҲҚОН ДЕПУТАТЛАР КЕНГАШИ МАРКАЗИЙ ИЖРОИЯ ҚЎМИТАСИ ХУЗУРИДАГИ АРХИВ ИШИ МАРКАЗИЙ БОШҚАРМАСИ
1919 йил 30 октябрдаги Туркистон республикаси Советлари Марказий Ижроия Қўмитаси қарорига асосан Туркистон республикаси бутун ҳудудида архив иши бошқариш ва Давлат архив фондини юритиш мақсадида Архив иши Марказий Бошқармаси таъсис этилган.
Архив иши Марказий Бошқармаси Туркистон Республикаси маърифат Халқ Комиссарлиги ҳузурида алоҳида бошқарув органи ҳуқуқида бўлиб, ўзининг мустақил сметасига эга бўлган. Туркистон Республикаси Архив иши Марказий Бошқармаси раҳбарлигида республика Халқ Комиссарлари Кенгаши томонидан тайинланадиган РСФСР Бош архив иши Бошқармаси ваколатлиси, Архив иши Марказий Бошқармаси бош бошқарувчиси турган.
Туркистон республикаси ҳудудида бўлган барча архив ва иш юритув ҳужжатлари вилоят архив фондлари бошқармаси бошқарувида бўлиб, Ягона Давлат Архив Фондининг қисми ҳисобланган ҳар бир вилоят учун алоҳида вилоят архив фондини ташкил этган. Вилоят архив фонди раҳбарлигида вилоят ваколатлиси турган.
1922 йил 16 майда Туркистон АССР Марказий Ижроия Қўмитаси қарорига мувофиқ Архив иши Марказий Бошқармаси Туркистон Республикаси маърифат Халқ Комиссарлиги ҳузуридан чиқарилиб, Туркистон Республикаси Марказий Ижроия Қўмитаси тизимига алоҳида бошқарма ҳуқуқий асосида, мустақил сметаси билан ўтказилган