Ўзбекистон Миллий архив фондлари бўйича онлайн йўл кўсратгич

Ушбу онлайн йўлкўрсаткич Инновацион ривожланиш агентлигининг илмий-тадқиқот ишлари бўйича давлат буюртмаси асосида Aл-442105887-сонли амалий лойиҳа асосида ишлаб чиқилган.

ТУРКИСТОН АССР ЕР ИШЛАРИ ХАЛҚ КОМИССАРЛИГИ ҚОШИДАГИ ЎРМОНЧИЛИК БОШҚАРМАСИ

Фонд рақами:
R-182
Сақлов бирлиги:
661
Даврий чегараси:
1918 - 1924

Ташкилот тарихи

Туркистон АССР Халқ Комиссарларининг 1918 йил 31 январдаги буйруғи билан тузилган. Ўрта Осиёда ўтказилган миллий-ҳудудий чегараланиш сиёсати муносабати билан 1924 йил 24 декабрда тугатилган.


Фонд шарҳи

Ўрмон ишчиларининг делегация конгресслари (1917) ва ўрмон ишчиларининг биринчи сеъзди (1921) баённомалари. Ўрмончилик бошқармаси, ўрмон хўжалиги ва қўриқхоналарни бошқариш тўғрисидаги Низом; Туркистон АССР Халқ комиссарлиги кенгаши йиғилишларининг ўрмон иши бўйича буйруқлари ва баённомалари, ўрмонларни бошқариш тўғрисидаги буйруқлар.