Туркистон ўлкаси Халқ Комиссарлари Советининг 1917-йил 23 ноябрдаги буйруғи билан тузилган.Ўрта Осиёдаги миллий-ҳудудий чегараланиш сиёсати натижасида 1924 йил 24 декабрда тугатилган.
Туркистон АССР Халқ Комиссарлиги хайъат кенгашининг буйруқлари, циркулярлари ва мажлис баённомалари, Туркистон АССР Халқ Комиссарлиги, унинг бўлимлари ва маҳаллий ер бошқаруви органлари тўғрисидаги низом; ер ишлари бўйича қонун. Туркистон ўлкаси Халқ Комиссарлари Советининг мулклар, боғлар, машина ва ирригация корхоналарини национализация қилиш, ер-сув комитетлари, камбағаллар уюшмалари, меҳнат коммуналари ва артелларини ташкил этиш тўғрисидаги декретлар.
Ер меҳнаткашларининг I (1921) ва II (1923) сеъздларининг стенографик ва бошқа материаллари, Хўжанд округи деҳқон депутатлари I Съезди мажлислари баённомалари (1918).
Совет хўжаликлари бўлими йиғилишларининг баённомалари (1921-1924), совхозларнинг ташкил этилиши ва иши тўғрисидаги ҳисоботлар, совхозларнинг рўйхатга олиш карталари. Сут чорвачилик фермалари, наслчилик хўжаликлари тўғрисидаги низомлар, наслчилик молхоналарини ташкил этиш тўғрисидаги ҳисоботлар, ҳисоботлар ва ёзишмалар, йилыичилик бўлими фаолияти тўғрисида. II Бутунроссия қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш материаллари (1920).