Туркистон АССР Халқ Комиссарлари Советининг 1918 йил 18 майдаги буйруғи билан тузилган. Туркистон Марказий Ижроия Қўмитасининг 1920 йил 26 майдаги декрети билан тугатилган.
Туркистон халқ банки Тошкент туман бўлими буйруқлари. Туркистон АССР Молия халқ комиссарлигининг барча идоралар, бўлимлар, ғазначилик ва бюджет муассасаларига йўллаган циркулярлари ва кўрсатмалари.
Бутунроссия Марказий Ижроия Қўмитаси ва РСФСР Халқ Комиссарлари Советининг Туркистон ишлари бўйича комиссиясининг муассасаларга ссуда бериш тўғрисидаги декретлари. Туркистон Халқ банки туман бошқармаси Кенгаши ва кичик кредитлар бўйича вилоят қўмиталари, банк ходимлари касаба уюшмаси қурултойлари, халқ банки ходимлари касаба уюшмаси қўмитасининг умумий йиғилишлари қарорлари ва баённомалари.