Ўзбекистон Миллий архив фондлари бўйича онлайн йўл кўсратгич

Ушбу онлайн йўлкўрсаткич Инновацион ривожланиш агентлигининг илмий-тадқиқот ишлари бўйича давлат буюртмаси асосида Aл-442105887-сонли амалий лойиҳа асосида ишлаб чиқилган.

ТУРКИСТОН АВТОНОМ СОВЕТ СОЦИАЛИСТИК РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ ПЛАН КОМИССИЯСИ (ТУРКГОСПЛАН)

Фонд рақами:
R-20
Сақлов бирлиги:
572
Даврий чегараси:
1921 - 1925

Ташкилот тарихи

1921 йил 23 ноябрда Туркистон Автоном Совет Социалистик Республикаси Иқтисодий Кенгаши қошида тузилган, 1925 йил 11 майда Ўрта Осиёнинг миллий-ҳудудий чегараланиш сиёсати натижасида тугатилган.


Фонд шарҳи

Туркистон АССР МИҚ, ХКС ва Иқтисодий Кенгаши қарорлари ва циркульярлари, Туркгосплан президиуми, секциялари ва комиссиялари мажлисларининг баённомалари ва журналлари, Ўрта Осиёни раёнлаштириш бўйича ҳисоботлар.

Туркгосплан ва унинг комиссияларининг иши тўғрисидаги маъруза ҳисобот ва ҳисоботлар, Туркистон АССР вилоятларининг иқтисодий аҳволи тўғрисидаги ҳисоботлар, республика халқ хўжалигининг коньюктюр ҳисоботлари, хўжалик режаларини тузиш учун бошқа тезис материаллари; корхоналарнинг ишлаб чиқариш дастурлари ва уларнинг фаолияти тўғрисидаги меморандумлар, хўжалик, молия ва савдо муассасалари ва ташкилотларининг ҳисоботлари бўйича Туркистон Давлат план комитетининг хулосалари.